Транспорт прокуратураси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидан ўтувчи поезд одам босиб кетгани айтилган хабар юзасидан муносабат билдирди.

24 март куни соат 16:00 атрофида 053-сонли Қўнғирот-Тошкент йўналишидаги йўловчи поезд Элликқалъа-Тўрткўл бекатлари оралиғининг 5-тўсиғида ҳаракатланган. Шу пайтда 1979 йилда туғилган фуқаро Х.Ш. эҳтиётсизлиги оқибатида поезд йўлига чиқиб қолган ва уни поезд босиб кетган.

Олган жароҳатлари оқибатида фуқаро Х.Ш. воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.