Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб янги Конституция бўйича референдум олдидан «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида тарғибот тадбирлари, концерт дастурлари ўтказилмоқда. Уларда эстрада юлдузлари, спортчилар, давлат идоралари вакиллари, жамоат арбоблари, тадбиркорлар чиқиш қилмоқда.

Бундай тадбирлар Андижон, Фарғона, Сирдарё, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах, Хоразм ва бошқа вилоятларда ўтказилди. Таълим муассасалари ва турли ташкилотларда ҳам (масалан, Термиз давлат университети, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ва бошқалар) алоҳида тадбирлар ташкил этиляпти.

Интернет орқали, шунингдек, телевидениеда таниқли шахслар ва фуқароларнинг аҳолини «бефарқ бўлмасликка», референдумда фуқаролик позициясини намоён этишга ундовчи видеомурожаатлари эълон қилинмоқда.

Яқинда Бухорода бўлиб ўтган тадбирда, расмий хабарга кўра, салкам 14,5 минг киши иштирок этган. Унда Конституцияга киритилиши режалаштирилган ўзгартиришлар, референдум ўтказиш тартиби ҳақида сўзлаб берилган. Сўзга чиққанлар орасида хонанда Лола, соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва бошқалар бор.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бундай тадбирларда Жиззахда 1000 нафар мактаб директори ва ўқитувчилари, Сирдарёда ҳам шунча ўқитувчи иштирок этгани ҳақида хабар берди.

Тадбир иштирокчилари қўлларига «Сеники», «Меники», «Бизники», «Конституция — ўзимизники» ёзувлари туширилган ранг-баранг плакатлар, шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг референдуми — 2023» ёзуви акс этган Ўзбекистон Давлат байроғини кўтариб чиқмоқда.

Маълумот ўрнида, референдум 30 апрелга белгиланган. Муддатидан олдин овоз бериш 19−26 апрель кунлари бўлиб ўтади. Референдум ўтказиш учун 182,3 млрд сўм ажратилган.

Ҳудудларда ташвиқот тадбирлари қандай ўтказилаётгани — бизнинг фотожамланмамизда.

Бухоро

конституцион ислоҳот, конституция, референдум

Фарғона (фото: t.me/manbaofficial)

конституцион ислоҳот, конституция, референдум

конституцион ислоҳот, конституция, референдум

конституцион ислоҳот, конституция, референдум

Термиз (фото: t.me/yuz_official)
конституцион ислоҳот, конституция, референдум

конституцион ислоҳот, конституция, референдум

конституцион ислоҳот, конституция, референдум

конституцион ислоҳот, конституция, референдум