7−19 апрель ва 13−19 май кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта шаҳрида (Тошкент, Самарқанд, Навои, Бухоро, Урганч, Нукус, Фарғона, Андижон ва Наманган) Ёшлар ишлари агентлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кўмагида йирик тадбирлардан бири бўлган «Таълим ва касб — 2023» кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада абитуриентлар ўзлари учун дунёнинг 50 дан ортиқ етакчи университетларидан бирида ўқиш, иш қидираётганлар эса ҳалқаро нуфузли компанияларда ишлаш имкониятига эга бўладилар.

реклама

Кўргазма меҳмонларини нималар кутмоқда?

Иш берувчилар ва унивеситет вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот. қилиш имконияти Кўргазмада Россия, Словакия, Туркия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа давтлатларнинг ҳалқаро таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистондаги хорижий олий таълим муассасалари филиаллари ва иш берувчилар иштирок этади.

Ўзбекистондаги илғор кўргазма майдончаларидан бири. International Hotel Tashkent ва бошқа шахарларда Ёшлар марказлари — абитуриентлар ва иш берувчилар ҳамда олий таълим муассалари ва ҳалқаро компаниялар вакиллари учун қулай бўлган учрашув манзиллари.

Хорижий таълим ва бўш иш ўринлари бўйича қизиқарли таклифлар. Кўргазмада хорижда ўқиш ёки Ўзбекистондаги халқаро ташкилотларда ишлаш бўйича қизиқарли таклифлар билан танишиш имконияти мавжуд.

Тадбирда қабул комиссиялари ходимлари билан танишиш ва жаҳонга машҳур университетлар йўналишларини танлаш имконияти бўлади: Bucheon University, М.В. Ломоносов номидаги МГУ, МГИМО, Management Development Institute of Singapore in Tashkent (MDIST), Istanbul Aydin University, «Высшая школа экономики», Webster University, А.И. Герцен номидаги Россия педагогик университети, Cyprus International University ва бошқа (50 дан ортиқ) университетлар.

Шунингдек, касб блокида 2012 йилда ташкил этилган минтақадаги йирик ва жадал ривожланаётган компаниялардан бири бўлган Enter Engineering каби халқаро компаниялар ҳам қатнашадилар. Бугунги кунда Enter Engineering Марказий Осиёнинг нефть-газ, саноат ва қурилиш бозорларида ўз ўрнини ишонч билан мустаҳкамлаб келмоқда.

реклама

«Таълим ва касб-2023» кўргазмасига ташриф буюриш бепул. Бунинг учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш кифоя.

Кўргазма ҳамкорлари: Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, «Россотрудничество» вакиллиги, Erasmus+ миллий офиси, «Главэкспертцентр», Eva Consulting консалтинг агентлиги ва «Рособразование».

Барча саволлар билан MyFair компанияси ходимларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. Телефонлар: (+998) 78−140−55−65, (+998) 90−139−64−44, (+998) 90−972−55−45, (+998) 90−972−55−25.

Telegram-гуруҳ: t.me/mvo_help
Instagram: @myfair.events, @rustam_saydullaev
Cайт: myfair.events

Реклама ҳуқуқлари асосида.