Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари Канадага ноқонуний юборишга уриниш ҳолатини аниқлади, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

1974 йилда Тойлоқ туманида туғилган, муқаддам судланган, ҳозирда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Ш. ўзининг яқин алоқадаги шериги билан фуқаронинг ишончига киргани ва унинг қариндошини Канадага юборишни ваъда қилгани айтилмоқда.

Ушбу хизматлари эвазига ҳар бир фуқаро учун 12 минг доллардан жами 24 минг доллар миқдорида пул талаб қилган. Ж.Ш. ушбу сўралган пулдан 4 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган, — дейилади хабарда.