Veolia Energy Tashkent бу йил баҳорда Тошкентда иссиқ сувни 5 кунлик ўчиришларни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Компания қайд этишича, иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари кейинроқ бошланади. Бунда, сувнинг ўчирилиши бутун шаҳарда бир вақтни ўзида эмас, балки кварталлар бўйича амалга оширилади. 5 кунлик иссиқ сув таъминотини ўчириш гидравлик синовлар (босим билан текшириш) пайтида амалга оширилади. Гидравлик синовлар ёз-куз мавсумига (келгуси иситиш мавсуми бошланишига яқин) режалаштирилган.

Гидравлик синовлар Тошкент шаҳрининг бир неча туманларида бир вақтни ўзида эмас, балки кичик ҳудудлар (кварталлар)да мобил насослар ёрдамида ўтказилади. Иссиқ сув кварталлар бўйича ўчирилади.

Таъкидланишича, бир кунлик ўчириш иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш учун зарур. Улар 2 йилда 1 марта ўтказилади. Мутахассислар ҳарорат деформацияси шароитида қувурларнинг мустаҳкамлигини текширадилар.

«Тошкент шаҳридаги иссиқлик тармоқлар қониқарсиз ҳолатда. Иситиш мавсумида авария ҳолатлари сонини камайтириш учун, биз иситишаро даврда иссиқлик трассалари участкаларини алмаштирамиз ва нуқсонларни бартараф этамиз. Иссиқлик тармоқларини босқичма-босқич модернизация қилиш натижасида нуқсонлар сони камаяди», — дейилади хабарда.

Veolia Energy Tashkent тизимдаги бошқа ўчирилишлар компанияга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бўлиши мумкинлигини қайд этди. Масалан, иссиқлик энергиясини асосий етказиб берувчи ҳисобланган «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖ ва «Тошкент ИЭМ» АЖ иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналари, иссиқлик ишлаб чиқарувчи ускуналарнинг таъмирлаш ишларини амалга ошириши ёки «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ (ичимлик суви етказиб берувчи) сув ўтказгичлар ва сув тармоқларида таъмирлаш-профилактика ишларини олиб бориши ҳамда иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналарга сув беришни вақтинча чекланиши.