Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида 26 март куни Malibu-2 автомобили ЙТҲга учради. Ҳолат юзасидан шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди қаршисида 2002 йилда туғилган А.Ш. бошқарувидаги Malibu-2 (давлат рақами 01 M 888 JB) автомашинасида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа урилган.
Ундаги йўловчи — 2006 йилда туғилган А.А.га шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.