Жамият

МегаФон ва USM Telecom Ўзбекистон бозорига кирмоқда
10 феврал 2021, 18:21

МегаФон ва USM Telecom Ўзбекистон бозорига кирмоқда

«USM Telecom» ва МегаФон Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда Ucell ва USM холдинги ўзбек активлари — CRPT Turon ҳамда ICS Holding Uzbekistan таркибига кирадиган Digital Holding қўшма корхонасини ташкил этмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Инновациялар маркази барпо этилади
10 феврал 2021, 16:33

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Инновациялар маркази барпо этилади

Президент фармони билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ташкил этилди. Марказ илмий ишланмалар ва рақамли технологияларни жорий этиш билан шуғулланади. 2021−2022 йилларда барча ҳудудларда агрохизматлар марказлари очилади.

Қоракўлчилик кластерларига озуқа учун ер майдонлари ажратилади
10 феврал 2021, 15:45

Қоракўлчилик кластерларига озуқа учун ер майдонлари ажратилади

2021 йил 1 мартгача қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш шарти билан қоракўлчилик кластерларига озуқа учун ер майдонлари ажратилади. «Қоракўлчилик» уюшмаси аъзоларига 3 йил муддатгача, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан кредитлар тақдим этилади.

2021 йилда 31 та янги мактаб қурилади, 320 таси таъмирланади
10 феврал 2021, 12:22

2021 йилда 31 та янги мактаб қурилади, 320 таси таъмирланади

2021 йилги давлат дастурида 31 та янги мактаб қуриш ҳамда 320 та мактабни таъмирлаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, Андижон, Нурафшон, Гулистон, Навоий ва Термиз шаҳарларида Президент мактаблари қурилиши режалаштирилган.

Катта муаммоларга етаклайдиган арифметика
10 феврал 2021, 12:12

Катта муаммоларга етаклайдиган арифметика

Ҳукумат қарори лойиҳасида абитуриентларнинг кириш имтиҳонларида олган балларига мактабнинг сўнгги 6 йилида олган баҳоларининг ўрта арифметик кўрсаткичини қўшиш таклиф этилмоқда. Бу қарор мактабдаги таълим сифатини ошириш ўрнига, «сотиб олинган» баҳолар сонининг кўпайишига олиб келиши мумкин. Ушбу таклифнинг таҳлили колумнист Комил Жалилов мақоласида.

Божхона ходимига 9400 доллар пора беришга уринган шахс қўлга олинди
10 феврал 2021, 11:59

Божхона ходимига 9400 доллар пора беришга уринган шахс қўлга олинди

Божхона ходимига 4 млрд сўмлик товарларни ноқонуний олиб кириш учун 9400 АҚШ доллари миқдорида пора беришга уринган шахс фош этилди. Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ҳар йили бачадон бўйни саратонига чалинганларнинг 42 фоиздан ортиғи вафот этади
10 феврал 2021, 11:42

Ўзбекистонда ҳар йили бачадон бўйни саратонига чалинганларнинг 42 фоиздан ортиғи вафот этади

Ўзбекистонда ҳар йили 1800га яқин аёллар бачадон бўйни саратонига чалинади. Уларнинг 42 фоиздан ортиғи вафот этади. Ўлимларнинг аксарияти ташхисни кеч қўйиш натижасида рўй беради. Бачадон бўйни саратонини 99 фоиз ҳолатларжа одам папиллома вируси келтириб чиқаради.

Навоийда 3 ойлик фарзандини 25 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлнинг озодлиги чекланди
10 феврал 2021, 11:33

Навоийда 3 ойлик фарзандини 25 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлнинг озодлиги чекланди

Навоий вилоятида ниқоҳсиз дунёга келган 3 ойлик боласини 25 минг АҚШ долларига сотган аёл ушланди. Болани сотиб олмоқчи бўлган фуқаро чақалоқ учун шу нархга баҳоланган икки хонали уй олиб беришни таклиф қилган.

Ўзбекистон фуқаролари ҳам туристик йиғим тўлайди
10 феврал 2021, 10:12

Ўзбекистон фуқаролари ҳам туристик йиғим тўлайди

1 мартдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ҳам туристик йиғим тўлашни бошлайди. Ҳозирда уни фақат хорижий фуқаролар тўлайди.

Қорақалпоғистонда давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди
10 феврал 2021, 09:40

Қорақалпоғистонда давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди

Мўйноқда алоҳида экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни, ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаб қолиш мақсадида «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди.

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига қарши стратегия ишлаб чиқилади
9 феврал 2021, 23:28 1

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига қарши стратегия ишлаб чиқилади

2021 йилги давлат дастурида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш стратегияси тасдиқлаш кўзда тутилган. Бу борада президентнинг тегишли қарори лойиҳаси 1 сентябрга қадар ишлаб чиқилади.

Урганчдан Қарши ва Термизга авиақатновлар йўлга қўйилади
9 феврал 2021, 23:10

Урганчдан Қарши ва Термизга авиақатновлар йўлга қўйилади

Урганчдан Қарши ва Термизга авиақатновлар йўлга қўйилади. Олдинроқ, Фарғонага ҳам рейс очилган эди. Қолаверса, энди Термиз-Қарши-Хива, Хива-Урганч-Нукус ва Термиз-Қарши-Самарқанд йўналишлари бўйича доимий темир йўл қатнови ҳам амалга оширилади.

Байрамлар арафасида ишланмайдиган кунлар камида 3 кун бўлади
9 феврал 2021, 22:28

Байрамлар арафасида ишланмайдиган кунлар камида 3 кун бўлади

Наврўз, Мустақиллик куни, Янги йил, Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар камида 3 кун этиб белгиланади.

«Бу мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши». ОТМ вазири — меҳмонларни кутиб олишга жалб қилинаётган талаба-қизлар ҳақида
9 феврал 2021, 21:12 1

«Бу мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши». ОТМ вазири — меҳмонларни кутиб олишга жалб қилинаётган талаба-қизлар ҳақида

Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов хорижлик меҳмонларни кутиб олишга жалб қилинаётган талаба қизлар бўйича муносабат билдирди. «Нега менинг гул қизларим, гул кўтариб чиқиши керак? У ерга ҳам ўзингизни фарзандингизни қўйиб кўринг», — деди вазир. У шунингдек, «бу мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши» эканини айтган.

Ғолиб Холжигитов молия вазири ўринбосари вазифасидан озод этилди
9 феврал 2021, 16:47

Ғолиб Холжигитов молия вазири ўринбосари вазифасидан озод этилди

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори — молия вазирининг ўринбосари Ғолиб Холжигитов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз вазифасидан озод этилди.

АҚШдан Ўзбекистонга 27 нафар инглиз тили мутахассиси ташриф буюрди
9 феврал 2021, 16:02

АҚШдан Ўзбекистонга 27 нафар инглиз тили мутахассиси ташриф буюрди

Ўзбекистондаги таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш учун АҚШдан 27 нафар ўқитувчи ва олимлар ташриф буюрди. Улар маҳаллий ўқитувчилар даврасига қўшилиб, синфхоналардаги дарсларда бевосита иштирок этади.

Жанубий Корея Ўзбекистондаги болалар боғчаларига ақлли роботларни совға қилди
9 феврал 2021, 15:13 1

Жанубий Корея Ўзбекистондаги болалар боғчаларига ақлли роботларни совға қилди

Жанубий Корея Ўзбекистондаги болалар боғчаларига робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ўргатиш учун 275 дона ақлли робот ва 350 та қўлланмани совға қилди.

Равшан Хайдаров Тошкент шаҳар ФВБга бошлиқ этиб тайинланди
9 феврал 2021, 14:24

Равшан Хайдаров Тошкент шаҳар ФВБга бошлиқ этиб тайинланди

Тошкент шаҳар Фақулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Равшан Хайдаров тайинланди. У бундан аввал ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи бўлган.

9 синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ҳолатига расмий муносабат билдирилди
9 феврал 2021, 14:09

9 синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ҳолатига расмий муносабат билдирилди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида мактаб ўқитувчиси ўқувчини калтаклаб, бир неча маротаба мушт туширгани ҳақидаги видеотасвирлар тарқалди. Ўқитувчи 9 синф ўқувчиси уни дарс пайтида кўп маротаба масхара қилгани учун жаҳл устида шундай қилгани айтилмоқда.

Тўртта хусусий бандлик агентлиги лицензияси бекор қилинди
9 феврал 2021, 11:33

Тўртта хусусий бандлик агентлиги лицензияси бекор қилинди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўртта хусусий бандлик агентлиги лицензиясини бекор қилди. Яна учта агентлик лицензияси тегишли жамғармага БҲМнинг 8500 баравари миқдорида захира маблағ киритгунга қадар тўхтатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг