Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Учтепа туманидаги маҳалла хонадонларидан бирининг олдида фуқаролар бир неча кун давомида яширилган нарсаларни қидириб юргани акс этган видео тарқалди.

Пойтахт ИИББ ҳолатни ўрганиб, улар гиёҳванд моддаларни излаётган бўлганини маълум қилди.

Аниқланишича, 20, 24 ва 25 март кунлари тунда жами 28 киши ўз кўрсатмаларида шу ҳудудда яширилган («закладка») гиёҳванд моддаларни интернет орқали берилган локация ёрдамида қидириб топган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув бошланган.