Ўзбекистонда 18 мартдан 7 апрелгача «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг овоз бериш жараёни кетмоқда.

Бунда фуқаролар инфратузилмани яхшилаш, хиёбонлар, болалар ва спорт майдончалари, ички йўлларни қуриш, мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда бошқа масалалар бўйича лойиҳаларни таклиф этиб, маҳаллий бюджетнинг тақсимланишида иштирок этишлари мумкин.

open budget, ташаббусли бюджет

Фуқаролар овоз бериш жараёнларида кўпроқ овоз тўплаш учун аҳолига турли илтимослар билан мурожаат қилмоқда. Масалан, кимлардир ижтимоий тармоқдарда одамлардан овоз бергани эвазига телефон рақамига пул ташлаб бераётган бўлса, кимлардир овоз берганларга ичимликлар, ҳатто 1 литр ёғ ҳам тарқатаётгани айтиляпти. «Газета.uz» жараёнга оид суратлар ва постларни жамлади.

Собиқ депутат Расул Кушербаев лойиҳага овоз йиғаётган ёшлар билан кўришиб қолгани ҳақида пост қолдирди.

Хонанда Муниса Ризаева ўзининг Instagram саҳифасига лойиҳага овоз беришга ундаб, сторис жойлади.

open budget, ташаббусли бюджет

open budget, ташаббусли бюджет

Шу билан бир пайтда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳа деганда олдиларидан «Овоз беринг», дея мурожаат қилаётганлар чиқаётгани ҳақида пост қолдирмоқда.

open budget, ташаббусли бюджет

open budget, ташаббусли бюджет

open budget, ташаббусли бюджет

open budget, ташаббусли бюджет

open budget, ташаббусли бюджет

open budget, ташаббусли бюджет

Фото: Telegram / @r_kusherbayev

Танганинг иккинчи томони

Овоз йиғиш жараёнларига старт берилгач, айрим давлат ташкилотларида ходимларга овоз тўплаш мажбурияти юклатилаётгани ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлди.

open budget, ташаббусли бюджет

Фото: Telegram / @fayzboguz

open budget, ташаббусли бюджет

open budget, ташаббусли бюджет

open budget, ташаббусли бюджет

open budget, ташаббусли бюджет

Жумладан, Расул Кушербаевга Сирдарё вилояти Оқолтин туманида ўқитувчи ва ота-оналар ҳам овоз йиғишга мажбурланаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушди.

«Ота-оналар, керак бўлса, янги телефон рақам сотиб олишиб, овоз беришмоқда мажбурликдан», — дейилади мурожаатда.

Худди шундай мурожаат Наманган вилояти Уйчи туманидан ҳам келиб тушган.

«Бугун иш кунимиз ишга чиқдик. Аммо директоримиз Open budget`га 100 тадан овоз йиғасан, деб ҳаммани кўчага ҳайдаган. Ёшимиз 50 дан ўтганда кўчама-кўча юриб, овоз йиғяпмиз», — дея шикоят қилинган унда.

Сурхондарё вилояти Ангор туманида эса ўқитувчиларга «Ташаббусли бюджет» учун овоз йиғишга мажбурий топшириқ берилгани айтилган. Шундан сўнг вазир Ҳилола Умарова ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлашга йўл қўйилмаслигини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, ҳолат бўйича ўрганиш ишлари бошланган.

Вилоят прокуратураси ҳолат бўйича баёнот бериб, Ангор тумани «Новшаҳар» маҳалласидаги 36-мактабда бўлгани айтилган ушбу ҳолат назоратга олиниб, ҳозирда кўриб чиқилаётганини билдирган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати «Ташаббусли бюджет»да Face ID тизими ва кўпайтириш коэффициентларини жорий этиш режаси ҳақида хабар берганди.

Гап шундаки, йирик маҳаллалар аҳоли сони юқори бўлгани сабабли овоз беришда устунликка эга бўлиш ҳолатлари мавжуд.

Вазирлик овоз беришда тенгсизликка йўл қўймаслик, барча маҳаллалар аҳолиси учун лойиҳаларни амалга оширишда тенг имкониятлар яратиш мақсадида бир қанча техник ва услубий ечимлар ишлаб чиқаётаганини билдирган.

Хусусан, Face ID ёрдамида идентификация қилиш механизми жорий этилиши, бунда тасдиқланган фойдаланувчилар томонидан берилган овозлар SMS орқали берилган 5 ёки 10 овозга тенглаштирилиши айтилганди.

Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Face ID тизими овоз бериш жараёнини қийинлаштириши, бу фуқаролар фаоллигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги танқидларга жавобан ўз ходимлари ва матбуот хизматини «салгина нопрофессионал шарҳ берганликда» айблаган.

Унга кўра, ишлаб турган тизимга ўзгартиришлар киритилаётганда аҳоли ўртасида сўров ўтказиб, кейин қарор қабул қилиш зарур.

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» бўйича овоз бериш 7 апрелга қадар давом этади. Фуқаролар инфратузилмани яхшилаш, йўллар қуриш, мактабларни таъмирлаш ва бошқа лойиҳаларга овоз бериш орқали маҳаллий бюджетнинг жами 1,7 трлн сўмлик қисмини тақсимлашда иштирок этиши мумкин.

Ҳозирда порталга 55 970 та ташаббусли лойиҳа келиб тушган. Унинг 33 680 таси овоз бериш жараёнида қатнашмоқда. Улар орасидан энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилади.

Эслатиб ўтамиз, «Газета.uz» мазкур платформа ва ундан фойдаланиш тартиблари ҳақида қўлланма тайёрлаганди.