Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Click компанияси томонидан Inson Uchun хайрия платформаси тақдимоти бўлиб ўтди. У хайрия қилувчилар ва хайрияга муҳтожлар ўртасидаги кўприк вазифасини бажаради.
Қизириқ туманининг собиқ ҳокими Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимига молия масалалари бўйича биринчи ўринбосар бўлди. Шунингдек, Зиёда Аминова Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.
Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимларини олиб кириш ва сотишни тақиқлаш, шунингдек, ушбу чекловларни бузганлик учун жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактаб ўқувчилари орасида электрон сигаретлардан фойдаланиш кўпайганини қайд этмоқда.
Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида Аctivist лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров бошқарувидаги BYD ЙТҲга учради. Унинг машинасига орқадан юқори тезликда келган Monza урилган. ЙҲХБ ҳодисада жами 3 машина иштирок этгани, ҳеч кимга жароҳат етмаганини маълум қилди.
Жиззахда Yutong автобуси Howo юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, тўрт киши, жумладан, Франция фуқароси жароҳатланди.
Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида 4477 киши оиладаги зўравонлик моддалари бўйича маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилди.
Йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонда 318 киши шаҳвоний шилқимлик қилишда айбланиб, судланди. Яна 40 киши шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилишда айбдор деб топилди.
Қутқарувчилар Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида чўкиб кетган эркакнинг жасадини топди. У Хитой фуқароси бўлиб чиқди. Эркак сувга чўкиб кетган аёл ва бола (Россия фуқаролари)ни қутқаришга уринган.
Юнусобод туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 19 ёшли ҳайдовчи 49 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.
Эркак спортчи қизига Осиё ўйинларида қатнашиш учун чет элга чиқишига рухсат бермай, хорижга чиқиш паспортини олишига тўсқинлик қилгач, бу ишга болалар омбудсмани ва бошқа идоралар аралашди. Натижада ота қизига бу жараён учун рухсат берди.
Чўпонотадан келаётганда Шофайзи кўпригига етмай, Кўкчадан келаётганда эса Шофайзи кўпригидан ўтгач, чап қўлда «Пахтакор» маҳалласи келади. Бу ерда номи космонавтикага алоқадор икки кўча бор. Биринчиси — Қуёш нури; шуниси сизни Марсга ҳам олиб боради. «Газета.uz» 12 апрель куни шу кўчаларни айланди.
NeftGazMontaj компанияси ўз тарихидаги муҳим сана — асос солинганига 20 йил тўлганини нишонламоқда. Иккита 10 йиллик давомида ташкилот Ўзбекистон нефть ва газ саноати объектларини қуришда етакчи иштирокчилардан бирига айланди.
Янгиҳаёт туманида Bestune, Cobalt ва Damas автомашиналари тўқнашди. Оқибатда учала ҳайдовчи ҳам олган жароҳати сабабли шифохонага олиб кетилди.
Тошкентдаги Бўрижар каналида уч киши, жумладан, 5 ёшли бола ва унинг онаси чўкиб кетди. Икки қурбоннинг жасади топилган, учинчисини қидириш ишлари давом этмоқда.
Йил давомида Дубайда турли-туман фестиваллар бўлиб ўтади. Амирликнинг Иқтисодиёт ва туризм департаменти баҳор-ёз мавсумида ташкил қидинадиган бешта фестиваль ҳақида маълумот берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Андижонда тадбиркорга 42 млрд сўмлик йўл қурилиши лойиҳасини олиб беришни ваъда қилган икки шахсни қўлга олди.
15 апрелга қадар VI Тошкент халқаро BYD марафонида иштирок этишни истаганлар ҳали ҳам рўйхатдан ўтишлари мумкин. Асосий тадбир 21 апрель куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистондаги Chery бренди автомобилларга газ баллонли ускуналар ўрнатилгандан сўнг ҳам техник хизмат кўрсатиш кафолати узайтирилишини эълон қилди.
Тонгда Ўзбекистон масжидларида Рамазон ойи тугаши муносабати билан ҳайит намози ўқилди. Бу йил намоз кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида адо этилди. Тошкентдаги «Хожа Аҳрор Валий» ва «Минор» масжидларидан суратлар.
2024 йилнинг дастлабки 3 ойи давомида «Тез ёрдам» хизматига 3,1 миллионта мурожаат келиб тушган. Уларнинг 812 247 таси сурункали касалликлар, 19 114 таси эса туғруқлар учун чақирилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг