21 апрелда 45 та давлатдан ташриф буюрган югуриш бўйича профессионал спортчилар ва ҳаваскорлар Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги бош тадбирларидан бири — VI Тошкент халқаро BYD марафонида иштирок этади.

Бу йил олтинчи Тошкент халқаро BYD марафони 6000 га яқин югурувчини қабул қилади. Бугунги кунга қадар 4000 дан ортиқ киши, жумладан, Марказий Осиёдаги етакчи югуриш клублари аъзолари ҳам ариза топширган. Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ташаббуси билан марафонда иштирок этиш учун яқин ва узоқ хориждан илғор спортчилар ҳам таклиф этилди.

Тошкент марафони халқаро спорт тадбири бўлиб, World Athletics Label мақомига эга ҳамда Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг (World Athletics) расмий мусобақалар тақвимига киритилган. Тошкент халқаро марафони йўналиши Халқаро марафонлар ассоциацияси (AIMS) томонидан сертификатланган. Тадбир арафасида мазкур нуфузли югуриш мусобақасига тайёргарлик даражасини кузатиш ва уни қабул қилинган халқаро стандартлар асосида ўтказиш учун халқаро эксперт кузатувчилари Тошкентга келади.

Иштирокчиларни рўйхатга олиш Perfend.com онлайн платформасида ҳавола орқали давом этмоқда.

Тадбир дастури классик 42 км марафон, 21 км ярим марафон, шунингдек, 3 ва 10 км масофаларни ўз ичига олади, бу ҳар ким ўзига мос мураккаблик даражасини топишига имконият беради. Асосий марафон арафасида, 20 апрель куни болалар учун Kids Run югуриш мусобақаси, шунингдек, турли ёш гуруҳлари орасида машҳур бўлган шимолий юриш мусобақаларини ташкил этиш режалаштирилган.

Марафонда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бадали қуйидаги қийматларда белгиланган:

  • Kids Run — 1 км ва шимолий юриш — 3 км — 150 минг сўм;
  • 3 км — 150 минг сўм;
  • 10 км — 190 минг сўм;
  • ярим марафон — 21 км — 250 минг сўм;
  • марафон — 42 км — 350 минг сўм.

Ушбу тўлов югурувчиларга ўзлари танлаган масофада қатнашиш ва старт пакетини олиш имконини беради, шу жумладан:

  • бир дона чипли кўкрак рақами;
  • тўртта тўғноғич;
  • рюкзак;
  • кепка;
  • марафон логотипи туширилган футболка;
  • тадбир кунида жамоат транспорти учун икки дона чиптани ўз ичига олади.

2024 йил ташкилотчилар кумуш, олтин ва платина иштирокчилари рақамларини тақдим этиш бўйича янги хизматни жорий қилди. Ушбу старт рақамларининг эгалари марафоннинг Telegram-бот орқали маршрут трансляциясини онлайн режимда кузатишлари мумкин бўлади. Нархи танланган масофага қараб ўзгаради — 250 минг сўмдан 1,2 млн сўмгача.

«Тошкент марафонида 42 км масофани олти соатда босиб ўтган, профессионал спортчи ёки ҳаваскор югурувчи бўлишидан қатъи назар, ҳар бир иштирокчига иккинчи катталар спорт тоифаси берилади. Оммавий ҳаваскорлик спорти етакчилари югуриш ва соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга катта ҳисса қўшмоқда», — дея таъкидлади Енгил атлетика федерацияси бош котиби Камоллидин Рўзамуҳамедов.

Тошкент марафонининг 2024 йилги умумий соврин жамғармаси сезиларли даражада оширилди ва 720 млн сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, эркаклар ва аёллар ўртасида рекорд ўрнатиш учун асосий мукофотлардан ташқари қўшимча совринлар — марафон масофаси учун 15 млн сўм ва ярим марафон учун 10 млн сўм тақдим этилади.

Старт-финиш шаҳарчаси Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуаси ҳудудида жойлашган, масофавий маршрут эса Тошкентнинг марказий кўчаларидан бири бўйлаб ўтади, бу иштирокчиларга янги югуриш шаҳри муҳитига чуқурроқ кириб бориш имконини беради.

Марафон ташкилотчилари:

  • Тошкент шаҳри ҳокимлиги;
  • Спорт вазирлиги;
  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
  • «Ўзбекнефтгаз» АЖ;
  • Миллий олимпия қўмитаси;
  • Мудофаа вазирлиги;
  • Ички ишлар вазирлиги;
  • Ёшлар ишлари агентлиги;
  • Касаба уюшмалари федерацияси;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
  • Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси.

Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ушбу спорт мусобақасини Марказий Осиё енгил атлетика ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкиллаштирмоқда.

VI Тошкент халқаро BYD марафони учун рўйхатга олиш жорий йилнинг 15 апрелида якунланади. Старт пакетларни тарқатиш 17−19 апрель кунлари соат 10:00 дан 19:00 гача Magic City кўнгилочар истироҳат боғи ҳудудида амалга оширилади.

Телефон: (+998) 95−142−01−84.

Facebook: fb.com/tmmarathon
Instagram: @tmmarathon

Реклама ҳуқуқлари асосида.