10 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Бўрижар каналида чўкиб кетган шахс Хитой фуқароси бўлиб чиқди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га маълум қилди.

Қутқарувчилар унинг жасадини 12 апрель куни топди.

Каналга уч киши — болали аёл ва эркак чўкиб кетгани ҳақида ёзгандик. Бош прокуратуранинг аниқлик киритишича, чўкиб кетган аёл ва бола — она ва ўғил бўлиб, Россия фуқаролари саналади. Эркак улар билан таниш бўлмаган, чўкаётганларга ёрдам бериш учун сувга тушган.

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.