Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида 11 апрель куни кечки пайт 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Соат 21:50 да туманнинг Қўрғонтепа 1-тор кўчасида Bestune, Cobalt ва Damas автомашиналари иштирокида мазкур ҳодиса рўй берган. Оқибатда 3 нафар ҳайдовчига тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.