8 апрель куни Click компанияси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорлигида хайрия ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида муҳим тадбир — Inson Uchun янги хайрия платформаси тақдимоти ўтказилди.

click, реклама

Лойиҳани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Click компанияси ҳамкорлигида яратиш ташаббуси билдирилган ҳамда Click компанияси платформани ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлашни ўз зиммасига олган.

Тадбирда хайрия жамғармалари вакиллари ва манфаатдор томонлар йиғилиб, хайрияни ривожлантиришда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳимлигини таъкидлади. Жамғарма вакиллари ўз фаолияти, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаси ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

click, реклама

Inson Uchun платформаси ҳақида

Inson Uchun — Click Up иловасидаги янги бўлим. Платформа хайрия қилувчилар ва хайрияга муҳтожлар ўртасидаги кўприк вазифасини бажаради. Эндиликда 15 млн Click фойдаланувчилари муҳтожларнинг касаллик тарихи билан танишиш имкониятига эга, маълумотларнинг тўғрилигига хайрия ташкилотлари ҳам, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳам кафолат беради. Шунингдек, донорлар хайрия қилинган маблағлар қандай сарфланиши ва шаффофлигини кузатиши мумкин бўлади. Муҳтожларнинг маълумотлари профиллар шаклида тақдим этилади ва у батафсил тавсиф, керакли маблағ миқдори, маблағлар нимага сарфланиши, даволаниш шакли, шунингдек, айни пайтда қанча маблағ тўпланганини ўз ичига олади.

click, реклама

Бундан ташқари, платформа сохта касаллик ҳолатлари учун пул йиғиш ёки фирибгарлар томонидан инсонларнинг қийин вазиятидан фойдаланиб, улар тўғрисидаги маълумотлар орқали фирибгарлик схемалари билан пул ишлаш ҳолатларини камайтиришга имкон беради.

Платформада сиз нафақат хайр-эҳсон қилишингиз, балки ёрдам сўрашингиз ҳам мумкин. Бунинг учун сиз ариза тўлдиришингиз керак бўлади. Онлайн ариза топшириш аҳолининг турли гуруҳлари учун хайрия фондларга мурожаат қилиш имкониятини яратади.

Платформа яқинда ишга туширилганига қарамай, эълон қилинган хайрияларнинг 18 таси аллақачон муваффақиятли ёпилди. Бир неча кунда 438 млн сўмдан ортиқ маблағ тўпланди. Фойдаланувчилар пул йиғишда фаол иштирок этмоқда ва муҳтожларга ёрдам бермоқда. Click Up иловасидаги «Хизматлар» — «Хайрия» бўлимига ўтиб, сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

click, реклама

Жамғарма барча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, аризани маъқуллаганидан сўнг мақсадли ёрдам кўрсатилиши мумкин.

Айни пайтда платформа «Меҳрли қўллар» фонди билан ҳамкорликда ишга туширилган, лекин яқин келажакда ҳамкорлар рўйхатини кенгайтириб бориш режалаштирилган.

«Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Inson Uchun лойиҳасидаги иштироки аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга интилишимизни кўрсатибгина қолмай, хайрия жараёнининг шаффофлиги ва ишонч гарови бўлиб ҳам хизмат қилади. Биз донорлар ва муҳтожлар ўртасида ишончли кўприк бўлишга интиламиз, қолаверса, ҳар бир хайрия айнан донорлар томонидан белгиланган тарзда мақсадли ишлатилишини таъминлаймиз. Бу платформа ёрдамга чиндан ҳам муҳтожларни топадиган янада очиқ ва ҳалол жамият яратиш йўлидаги қадамимиздир», — деди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакили.

click, реклама

Inson Uchun бу раҳм-шафқат кўрсатиш ва ажратилган ёрдам маблағлари манзилли йўналтирилишига ишонч ҳосил қилиш имкониятидир. Бу енгиб бўлмас қийинчиликлар билан юзма-юз қолишдан қўрққанлар қалбида умид учқунидир.

Реклама хуқуқлари асосида.