2004 йилда ташкил этилган NeftGazMontaj МЧЖ ҚК хорижлик ва ўзбек таъсисчилар, жумладан, Zeromax GmbH ва «Тошнефтгазқурилиш» ОАЖ, «Бухорагазсаноатқурилиш» ОАЖ ҳамда бошқа бир қатор маҳаллий корхоналарнинг биргаликдаги фаолияти натижаси бўлди. Компаниянинг ташкил этилиши Ўзбекистонга ғарбнинг илғор қурилиш технологияларини жалб қилишдаги муҳим қадам бўлиб, қурилиш ишлари сифатини сезиларли даражада ошириш ва муддатини қисқартириш имконини берди.

neftgazmontaj, реклама

Компаниянинг фаолияти

Бугунги кунда NeftGazMontaj умумий тажрибаси ва профессионаллиги орқалибирлашган юқори малакали мутахассислар таркиби билан мақтана олади. Компания жамоаси таркибига барча ихтисослашган соҳалар мутахассислари — қурувчи-монтажчилар ва операторлардан тортиб муҳандис ходимларгача киради. NeftGazMontaj ўз тажрибаси ва малакасига суянган ҳолда ҳар қандай мураккабликдаги, шу жумладан, тор ихтисослашган вазифаларни ҳам «ҳаммаси ичида» концепцияси асосида ҳал қилишга тайёр.

neftgazmontaj, реклама

Компания барча керакли лицензия ва сертификатларга эга, жумладан, юқори босимли қувурларни қуриш ва ишлатиш учун лицензияси унинг шерик сифатидаги юқори мақоми ва ишончлилигини тасдиқлайди. Компания фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

Нефть ва газ соҳасидаги чизиқли қурилиш:

  • магистрал қувурлар ва иншоотларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
  • компрессор станциялари, газни олдиндан тайёрлаш мосламалари, нефть омборлари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини қуриш;
  • «ҳаммаси ичида» концепцияси асосида нефть ва газ қудуқларини ҳар томонлама қайта жиҳозлаш;
  • горизонтал бурғилаш технологиясини қўллаш.

Саноат ва фуқаролик қурилиши:

  • комплекс қурилиш, бино ва иншоотларни, жумладан, турар-жой, маъмурий, офис бинолари, шунингдек, ижтимоий инфратузилма объектларини қайта таъмирлаш;
  • таълим, спорт, фитнес, меҳмонхона ва савдо мажмуалари, шунингдек, тегишли инфратузилма лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

neftgazmontaj, реклама

Техник таъминот

Компаниянинг асосий афзалликларидан бири замонавий ускуналарнинг кенг парки ҳисобланади. Volvo, Caterpillar, Komatsu, Liebherr, Renault каби жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг 650 дан ортиқ автотранспорт ва қурилиш техникалари юқори самарадорлик ва иш сифатини таъминлайди.

Сифат стандартлари

Компания хизматлари сифатини доимий равишда яхшилашга ва халқаро сифат стандартларига (ISO 9001:2008) қатъий риоя қилишга интилади. NeftGazMontaj`даги барча ишлаб чиқариш жараёнлари Ўзбекистонда амалда бўлган меъёрий-техник ва лойиҳа-смета ҳужжатлари талабларига қатъий мувофиқ амалга оширилади.

NeftGazMontaj`нинг 20 йиллик муваффақиятли фаолияти — компаниянинг бозорда муносиб тан олиниши ҳамда ҳамкорлари ва мижозлари учун сифат ва ишончлилик кафолатидир.

Сайт: ngm.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.