Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи автоулов соҳибларини автомобилга газ баллон ускуналари (ГБУ) ўрнатилганидан кейинги техник хизмат кўрсатилиш кафолатига оид муҳим воқеа ҳақида хабардор қилди.

реклама

Кўплаб автотранспорт воситалари соҳиблари ёнилғи сарфини камайтириш ва автомобилнинг тежамкорлигини орттириш мақсадида ГБУни ўрнатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ қарор қабул қилишдан олдин ушбу ускуналарни ўрнатиш кафолат шартларига қандай таъсир кўрсатишини тушуниш муҳимдир. Маълумки, баъзида ишлаб чиқарувчилар ГБУ мавжуд бўлганда мижозларга кафолатли хизмат кўрсатилишидан бош тортади.

реклама

15 апрелдан бошлаб ГБУнинг ўрнатилгани Chery автомобиллари учун кафолатли хизмат кўрсатилиши инкор этилишига асос бўлмайди, фақат конструкциянинг ўзгартирилиши билан бевосита боғлиқ бўлган бўғинлар, компонентлар, деталлар кафолат шартларидан чиқариб ташланади. Бошқача қилиб айтганда, автомобилнинг ўзгаришсиз қолган барча қисмларига кафолат амал қилади.

Бу ҳақдаги батафсил маълумот билан бренднинг сайтида танишиш мумкин.

реклама

Chery ГБУ билан жиҳозланган автомобиллар учун кафолат шартларини сақлаб қолган биринчи чет давлат брендларидан бири бўлди.

Chery Uzbekistan расмий тармоғи нафақат юқори сифатли хизмат кўрсатиш тақдим этибгина қолмай, балки ишлаб чиқарувчи томонидан қўллаб-қувватлов амалга оширилишига ҳам кафолат беришига мижозларнинг эътиборини қаратмоқда. Расмий бўлмаган ва текширилмаган сервис марказларига мурожаат қилиш исталмаган оқибатларга, шу жумладан, кафолат ҳуқуқларининг йўқотилишига ҳамда сифатсиз эҳтиёт қисмларидан фойдаланишга олиб келиши мумкин.

реклама

___________________

Roodell Servise Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дилерлик сервис маркази бўлиб, кафолатли ва кафолат муддати тугаганидан кейинги хизматларни кўрсатади.

Телефон: (+998) 71−276−55−55.

Сайт: cheryauto.uz
Facebook: fb.com/CheryUzbekistan
Instagram: @cheryuzbekistan
Telegram: t.me/cheryuzbekistan
Telegram-бот: t.me/cheryuzbekistanbot
YouTube: cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида.