Тошкентнинг Учтепа туманидаги «Пахтакор» маҳалласидаги кўча номлари ажойиб. Масалан, бу маҳаллага Кичик ҳалқа йўлидан кирмоқчи бўлсангиз, сизга ё Мерганча, ё Кўкйўнғичқа кўчалари пешвоз чиқади. Ичкарида Рафиқ дарвоз, Қизил Токзор, Мусобақа, Кураш, Тарбия деган кўчалар бор.

Маҳалланинг Кўкча Дарвоза кўчасига туташ шимолий қисми эса янада ажойиб, энг қизиғи, у аниқ бир мавзуга йўналтирилган: Кўкча Дарвозадан «Пахтакор» маҳалласига кирмоқчи бўлиб, чапга бурилсангиз, сизни, жумладан, иккита Марс кўчаси кутиб олади. Шундан ўнгга юрсангиз ҳам Марс, чапга юрсангиз ҳам Марс. То Қуёш нури кўчасигача шундай. Коинотда қандай бўлса, бу ерда ҳам шундай — Қуёш нури Марсга боради ва уни бир томондан тўлиқ қуршаб олади.

космонавтика куни, марс кўчаси, тошкент, тошкент кўчалари, тошкент маҳаллалари, қуёш нури кўчаси

Нега бу кўчалар бундай — Қуёш нури ва Марс деб — номланиши номаълум. Маълуми шуки, иккиси ҳам камида 1957 йил 20 сентябрдан бери шундай аталади. Шу санадан яна икки ҳафта ўтиб, Совет Иттифоқи инсоният тарихида биринчи марта Ернинг илк сунъий йўлдошини космосга учиргани ёдга олинса, ким билсин, ўша вақтларда космик мавзу трендда бўлгандир. Фақат бу тренднинг кучи иккита кўчадан ошмагани чакки бўлган.

космонавтика куни, марс кўчаси, тошкент, тошкент кўчалари, тошкент маҳаллалари, қуёш нури кўчаси

Қуёш нури — Тошкентнинг файзли, озода, энг муҳими, қуёш нуридан тўлиқ баҳраманд олиш мумкин ёруғ бўлган кўчаларидан. Унга туташ ва Эски шаҳарга хос эгри-бугри берк кўчаларда, эгалари ҳали қайта қуришга улгурмаган бир қаватли хонадонларда, хонадон олдидаги майдончаларнинг темир панжараю бетон тўсиқлар билан эмас, бир замонлардагидек изгиритлар билан ўраб олинганида ўзгача бир файз, ажиб бир илиқлик бордек.

космонавтика куни, марс кўчаси, тошкент, тошкент кўчалари, тошкент маҳаллалари, қуёш нури кўчаси

космонавтика куни, марс кўчаси, тошкент, тошкент кўчалари, тошкент маҳаллалари, қуёш нури кўчаси

космонавтика куни, марс кўчаси, тошкент, тошкент кўчалари, тошкент маҳаллалари, қуёш нури кўчаси

космонавтика куни, марс кўчаси, тошкент, тошкент кўчалари, тошкент маҳаллалари, қуёш нури кўчаси

космонавтика куни, марс кўчаси, тошкент, тошкент кўчалари, тошкент маҳаллалари, қуёш нури кўчаси

космонавтика куни, марс кўчаси, тошкент, тошкент кўчалари, тошкент маҳаллалари, қуёш нури кўчаси

Мана шундай кайфиятда Қуёш нури — Марс кўчалари кесишмасига келиб қолдик. Шу ерда икки хил манзарага гувоҳи бўласан — Марсга бурилиш жойимизда, бурчакда, қанчадан-қанча тарихлар гувоҳи бўлган, аммо, афтидан, эътиборсизлик оқибатидан бироз уриниб қолган, лекин ўз даври учун анча-мунча бақувват қилиб қурилган ҳовли-жой, Қуёш нури кўчасининг охирида эса янги замоннинг баланд-баланд иморатлари.

Марс кўчаси ва унга туташ Марс тор кўчалари ва берк кўчаларида биз Қуёш нури кўчаси билан кесишмада кўрганимиз каби камида ярим аср аввал қурилган уйлар кўп. Уларни томоша қилиб, авваллари уй қуришда қўлланилган қизиқ-қизиқ жиҳатларни кашф этасан. Масалан, дарвозаларнинг ўзидаёқ ўтириш жойлари кўзда тутилган. Ажойиб!

Марсдаги яна бир нарсани алоҳида эътироф этмоқ жоиз — ҳовлилар бузилиб, қайта қурилаётганига қарамай, янги уй кўтараётганлар ҳам уйлар тагидан ўтган тротуарларни сақлаб қолаётгани, уларни икки томондан тўсиб, ўз мулкининг бир қисмига айлантириб олмаётгани — таҳсинга сазовор.

Тошкентда номи мана шундай қизиқарли кўчалар борлиги ва уларнинг ўзи мана шундай файзли ва чиройли экани қандай ажойиб!