Бўрижар каналининг Тошкент шаҳри Чилонзор туманидан ўтган қисмида уч киши чўкиб кетди. Улардан бири ҳамон қидирувда, деб хабар бермоқда Renessans TV.

Воқеа 10 апрель куни содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 5 ёшли бола қирғоқда ўйнаб, тасодифан сувга тушиб кетган. Уни кўрган аёл (боланинг онаси) болани қутқариш учун сувга сакраган, бироқ кучли оқим туфайли у ҳам чўкиб кетган. Бошқа бир киши уларга ёрдам беришга ҳаракат қилган, лекин уни ҳам сув оқими олиб кетди, дейилади хабарда.

Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Зуҳриддин Қурбоновнинг маълум қилишича, қутқарувчилар бола ва аёлнинг жасадини топган, эркакни қидириш ишлари эса давом этмоқда.