12 апрель куни соат 12:30 атрофида Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Nexia 3 ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди, дея хабар бермоқда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати.

Туманнинг Юнусота кўчаси 14а-уй қаршисида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 19 ёшли К.Ш. Nexia 3 автомашинасини бошқариб кетаётиб, 49 ёшли пиёда А.Р.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.