Дубайда йил бўйи қизиқарли воқеалар ва тадбирлар ўтказилади. Баҳор ва ёзда анъанавий тарзда ўтказиладиган турли-туман фестиваллар амирликдаги маданий ҳаётнинг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Visit Dubai шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари қайси тадбирларни ўтказиб юбормаслиги кераклиги ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашди.

Ийдул фитр

Ийдул фитр муқаддас Рамазон ойининг сўнггида ўтказилиб, 2024 йилда у 10 апрелга тўғри келди. Байрамдан сўнг эса бир ҳафта давом этадиган дам олиш кунлари бошланди. Бу яқинлар даврасида вақт ўтказиш ва биргаликда ноз-неъматлардан тановул қилишга бағишланадиган вақт. Байрамни Дубайнинг анъанавий фонуслар ва шинам чироқлар билан безатилган ҳар бир кўчасида ҳис қилиш мумкин. Бундан ташқари, Ийдул фитрда доим фестиваллар, концертлар ва шоулар ташкил қилинади, савдо ва кўнгилочар марказлар эса ёқимли чегирмаларни таклиф этади. Бутун шаҳарда байрам анъанавий мушакбозлик билан кечади. Ҳайратга солувчи ранг-баранг фейерверклардан бепул завқланиш мумкин.

visit dubai, реклама

Dubai Food Festival

Ушбу анъанавий гастрономик фестиваль шаҳар фудиларида — таом истеъмолидан алоҳида завқ оладиган кишиларда катта қизиқиш уйғотиши аниқ. Бу йил у 11-бор ўтказиляпти ва одатдагидек деярли бир ой — 19 апрелдан 12 майгача — давом этади. Фестиваль — вақтни дўстлар биланмароқли ўтказиш ва маҳаллий гастрономик анъаналардан роҳатланиш учун ажойиб имконият. Шунингдек, бу ресторанларга бориш учун отпимал давр ҳам ҳисобланади: 28 апрелдан 7 майгача анъанавий Restaurant Week тадбири ўтказилади, унинг доирасида белгиланган нархда, яъни 125 дирҳамга (35 АҚШ доллари атрофида) тушлик қилиш ёки 250 (68 доллар атрофида) дирҳамга кечки овқат тановул қилиш мумкин.

visit dubai, реклама

Шаҳардаги ресторанларнинг аксарияти, шу жумладан, люкс ресторанлар ҳам сетлар таклиф қилади. Эътиборни «10 дирҳамга таом» поп-ап лойиҳасига қаратган маъқул. У моҳир ошпазларнинг ажойиб таомларини ҳамёнбоп нархларда татиб кўриш имконини беради. Бу ерда Trattoria`дан аранчини, Philotimos`дан қарсиллама долмаларни, Элвин Люнгдан креветкали Demon Duck муаллифлик тостлари бўлади.

25−27 апрель кунлари фестиваль доирасида Gault&Millau «Пазандалик новаторлари» тадбири ўтказилади, унда дунёга танилган 12 нафар ошпаз қатнашади. Иштирокчилар орасида Грегуар Бергер (Ossiano), Химаншу Сайни (Trèsind Studio), Хисао Уэда ва Такаши Намеката (TakaHisa), Жейсон Атертон (Row on 45), Кельвин Чунг (Jun's), Муҳаммад ва Вассим Орфали (Orfali Bros. Bistro), Роберто Торре (L'Atelier Robuchon) ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.

Dubai Summer Surprises

28 июндан 1 сентябрга қадар Дубай меҳмонлари ва аҳолисини чегирмалар, лотереялар ва қимматбаҳо совғаларга бой ёзги ёрқин шопинг фестивали кутади. Бу ҳамёнбоп харидларни ёқтирувчи барча учун узоқ кутилган воқеа ҳисобланади. Айтиш жоизки, махсус таклифлар нафақат дўконларда, балки меҳмонхоналар ва маданий тадбирларда ҳам амал қилади.

Бу фестиваль бутун оилага ёқиши аниқ, чунки тадбир меҳмонларини артистларнинг жонли ижролари ва қизиқарли шоулар кутади. Агар ёзги шопинг-фестивалга улгурмасангиз, хафа бўлишга ўрин йўқ: у қишда ҳам — декабрдан январь ойигача ўтказилади.

visit dubai, реклама

Бундан ташқари, 2024 йил ёзда Дубайдаги кўплаб меҳмонхоналар Kids Go Free дастури доирасида оилавий ҳордиқ учун махсус шароитларни таклиф қилмоқда, хусусан, 12 ёшдан кичик болалар бепул яшаши, овқатланиши ва турли кўнгилочар ўйинларга жалб қилиниши мумкин. Акцияда NH Collection Dubai The Palm, Paramount Hotel Dubai, Rove Dubai Marina, Address Downtown, Kempinski Hotel Mall of the Emirates ва бошқа меҳмонхоналар қатнашмоқда. Олдиндан бронлаб қўйиш бир умр эсда қоладиган оилавий ҳордиқни кафолатлайди ва Дубайни ёзги таътиллар учун аъло танловга айлантиради.

Dubai Esports and Games Festival

Агар сиз ёки оила аъзоларингиз компьютер ўйинларига қизиқсангиз, ўз фестиваль жадвалингизга Dubai Esports and Games Festival тадбирини ҳам киритган маъқул. 2024 йил у 19 апрелдан 5 майгача ўтказилади. Бу вақтда бутун Дубай ўйин майдонига айланади: умумшаҳар турнирлари, шунингдек, мавзу бўйича маърузалар, семинарлар ва косплей танлови ўтказилади. Сиз янги ўйинларни тестдан ўтказишингиз, ўйин жиҳозларингизни янгилашингиз ва 4−5 май кунлари профессионаллар Play Beyond турнирида қандай мусобақалашаётганини жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

visit dubai, реклама

Ийд ал-Адҳа

Ийд ал-Адҳани кўпчилик Қурбон ҳайити сифатида жуда яхши билади. Бу ислом тақвимидаги муҳим байрамлардан бири ҳисобланади, чунки у билан ҳар йили Маккага зиёрат, яъни ҳаж мавсуми якунланади. Дубайда бу меҳмонлар ва маҳаллий аҳоли учун алоҳида давр. Бутун шаҳар бўйлаб фестиваллар ва мусиқий чиқишлар ўтказилади, оилавий кўнгилочар марказлар ва дўконлар эса кўп ҳолларда меҳмонлар учун ёқимли чегирмаларни таклиф қилади.

Шунингдек, бу маҳаллий таомлар ва маҳсулотларни, масалан, узи, яъни паст оловда гуруч ва кедр ёнғоқлари билан тайёрланган юмшоқ қўй ёки эчки гўштини татиб кўриш учун ажойиб имконият ҳамдир.

Шу билан бирга, байрам пайтида ислом анъаналари билан яқиндан танишиш мумкин, хусусан, шайх Муҳаммаднинг Ўзаро маданий англашув маркази экспертлари томонидан ўтказиладиган турга қўшилса бўлади. Марказ Жумайра масжидига мунтазам турларни ташкил қилади, муассасамусулмон бўлмаган меҳмонлар учун ҳам очиқ. Байрам санаси ой циклига боғлиқ: 2024 йилда у тахминан 17 июнга тўғри келади.

Сайт: visitdubai.com

Реклама ҳуқуқлари асосида.