Жамият

Пойтахтнинг 4 та туманидаги айрим жойлар электрдан вақтинча узилди
26 июн 2023, 09:21

Пойтахтнинг 4 та туманидаги айрим жойлар электрдан вақтинча узилди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Сергели (16:00 гача), Чилонзор ва Миробод туманларидаги (соат 17:00 гача) айрим кўчаларда электр таъминоти тўхтатилди.

Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида теледебат бўлиб ўтади
25 июн 2023, 16:11

Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида теледебат бўлиб ўтади

25 июнь, якшанба куни соат 18:00 да Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг вакиллари ўртасида илк теледебат бўлиб ўтади. У мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалаларига бағишланади. Эфир қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларига таржима қилинган ҳолда узатилади.

Самарқандда тунда севганининг уйига келган йигитни қизнинг акаси калтаклади
25 июн 2023, 14:02

Самарқандда тунда севганининг уйига келган йигитни қизнинг акаси калтаклади

Ургут туманида тунда севганининг уйига келган йигитни қизнинг акаси калтаклади. Қиз ва йигит синфдош бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Жиззахда 15 ёшли ўсмир йўл ёритилмагани сабабли машина уриб юборишидан ҳалок бўлди
25 июн 2023, 13:47

Жиззахда 15 ёшли ўсмир йўл ёритилмагани сабабли машина уриб юборишидан ҳалок бўлди

Ғаллаорол туманида 15 ёшли ўсмир кечки пайт йўлни кесиб ўтаётганда машина уриб юборишидан ҳалок бўлди. Ҳодисага йўл аномал совуқдан буён ёритилмаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳокимият электрни тежашга топшириқ берилмаганини маълум қилди. Ушбу участкада йил бошидан буён 13 та ЙТҲ содир бўлган.

Велосипедчиларни тез-тез машина уриб кетяпти. Қонунларга риоя қилиш нега оқсамоқда?
25 июн 2023, 13:25

Велосипедчиларни тез-тез машина уриб кетяпти. Қонунларга риоя қилиш нега оқсамоқда?

«Газета.uz» оғир ЙТҲга учраган велошоссе бўйича Осиё чемпиони Анна Кускова ва Велоспорт федерацияси билан велосипедчиларни машина уриб юбориши ҳақида суҳбатлашди. Ҳамма бирдек жазога тортилмаслиги ҳайдовчиларни қоида бузишга ундаб, Ўзбекистонда халқаро мусобақалар ўтказишни ҳавф остига қўймоқда.

Пойтахт пляжлари фотошарҳи: «Янги Ўзбекистон» ва Magic City
25 июн 2023, 12:45

Пойтахт пляжлари фотошарҳи: «Янги Ўзбекистон» ва Magic City

Тошкентда пляжлар 1990 йиллар охиридан камая бошлаб, 2017 йилда чўмилиш мумкин бўлган энг охирги жой ҳам ёпилди. Пойтахт олти йил чўмилишга рухсат берилган жойларсиз яшади (пуллик аквапарклар ҳисоб эмас). Бу йил иккита пляж очилди. «Газета.uz» уларда бўлиб, ҳордиқ чиқарувчилар билан суҳбатлашди.

Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит ариқда оқиб кетаётган қизчани қутқариб қолди
25 июн 2023, 09:59

Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит ариқда оқиб кетаётган қизчани қутқариб қолди

Қибрай туманида 18 ёшли йигит ариқда ҳушсиз оқиб кетаётган 2 ёшли қизчани қутқариб қолди. Боланинг отаси уйида иш қилаётгани сабаб қизи сувга тушиб кетганини билмай қолган. Туман ФВБ йиигитни ташаккурнома ва совға билан тақдирлади.

Самарқандда 9 туп қайрағоч дарахтини кесганларга жиноят иши қўзғатилди
25 июн 2023, 09:57

Самарқандда 9 туп қайрағоч дарахтини кесганларга жиноят иши қўзғатилди

Булунғур туманида 9 туп соғлом ва 1 туп қуриган қайрағоч дарахтини кесган фуқароларга жиноят иши қўзғатилди. Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 744,6 млн сўм зарар етган.

Кунига неча қадам юриш керак?
25 июн 2023, 00:30

Кунига неча қадам юриш керак?

Ҳозирги кунга келиб инсонлар ҳар қачонгидан ҳам камроқ ҳаракат қилмоқда. Шу сабабга кўра, ўз саломатлиги ҳақида қайғурадиган аксарият кишилар кўпроқ сайр қилишга ҳаракат қилишади. Бироқ, аслида кунига неча қадам юриш керак? Нега бу саволга кўпинча 10 минг қадам деган жавобни эшитамиз?

Тошкентда 28 июнь куни автобус ва метро соат 4:00 дан иш бошлайди
24 июн 2023, 15:56

Тошкентда 28 июнь куни автобус ва метро соат 4:00 дан иш бошлайди

28 июнь — Қурбон ҳайитининг биринчи кунида Тошкентда автобус ва метро қатнови соат 4:00 дан бошлаб амалга оширилади. Шунингдек, масжидларга соат 3:00 дан 5:00 гача 60 та вақтинчалик махсус автобус йўналиши ташкил этилади.

Фарғонада 25 ёшли йигит тенгдошини пичоқлаб ўлдирди
24 июн 2023, 15:45

Фарғонада 25 ёшли йигит тенгдошини пичоқлаб ўлдирди

Қўқон шаҳрида туғилган 25 ёшли йигит жанжал оқибатида тенгдоши томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, гумондорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Нима ўқиймиз? Журналист Қаҳрамон Асланов тавсия қилади
24 июн 2023, 12:06 1

Нима ўқиймиз? Журналист Қаҳрамон Асланов тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Нима тайёрлаймиз: Музқаймоқлар
24 июн 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Музқаймоқлар

Йогуртли, банан ва резавор мевалардан тайёрланган, қаймоқли ёки «Мохито» музқаймоғи ва бошқалар — Zira.uz иссиқ кунда тетиклантирувчи ширин музқаймоқлар рўйхатини тақдим этади.

Ўзбекистонда English Speaking Nation дастури давом этмоқда
24 июн 2023, 09:09

Ўзбекистонда English Speaking Nation дастури давом этмоқда

English Speaking Nation дастури доирасида 40 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиси Ўзбекистондаги мактабларда 520 нафар инглиз тили ўқитувчисини ўқитади. Бу ўзбек ўқитувчиларининг мулоқот, ёзиш, тинглаш ва тил ўргатиш кўникмаларини оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.

23 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
23 июн 2023, 22:42

23 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Сардоба фожиаси ҳақида гапирган сув хўжалиги вазири, байроқдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирувчи қонун, кунига 400 литргача сув сарфлаётган тошкентликлар, Қурбон ҳайитига қўшимча авиарейс ва поездлар, 307 млрд сўмга сотилган Cобиқ Algoritm заводи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Ўзбекгидроэнерго» Сурхондарё «Тўпаланг ГЭС» унитар корхонасига пресс-тур ташкил қилди
23 июн 2023, 19:00

«Ўзбекгидроэнерго» Сурхондарё «Тўпаланг ГЭС» унитар корхонасига пресс-тур ташкил қилди

Сурхондарё «Тўпаланг ГЭС» корхонасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан пресс-тур ташкил этилди. Учрашувда корхона бошқарув раиси махаллий ва хорижий ОАВ вакиллари билан мулоқот қилди.

Тошкент−Наманган−Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади
23 июн 2023, 17:48

Тошкент−Наманган−Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент−Наманган−Тошкент йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

«Тошкентда суткалик сув сарфи жон бошига 400 литргача етяпти» — сенатор
23 июн 2023, 17:45

«Тошкентда суткалик сув сарфи жон бошига 400 литргача етяпти» — сенатор

Сенат ялпи мажлисида сенатор Борий Алихонов Ўзбекистонда олинадиган чучук сувнинг қарийб 90 фоизи қишлоқ хўжалигида ишлатилишини билдирди. Унга кўра, мамлакатда жон бошига сув сарфи миқдори юқорилигича қолмоқда. Хусусан, пойтахтда суткалик сув сарфи жон бошига 400 литргача етади.

Uzbekistan Airways Тошкентдан Урганч, Нукус, Термиз ва Бухорога қўшимча рейслар қўяди
23 июн 2023, 17:00

Uzbekistan Airways Тошкентдан Урганч, Нукус, Термиз ва Бухорога қўшимча рейслар қўяди

Uzbekistan Airways 27, 28, 30 июнь ва 2 июль кунлари Тошкентдан Урганч, Нукус, Термиз ва Бухорога қўшимча авиақатновлар йўлга қўяди.

Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови сони кўпайтирилди
23 июн 2023, 15:56

Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови сони кўпайтирилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига автобус рейслари кўпайди — Чорвоққа ҳар куни 4 хил вақтда қатнов амалга оширилади, йўлкира нархи 15 минг сўм.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг