Июнь ойида бошида Тошкент шаҳридан Бўстонлиқ туманига (Чорвоқ эркин туристик зонасига) автобус қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Транспорт вазирлиги қатновлар сони оширилганини маълум қилди.

Автобуслар «Машинасозлар» метро бекати — Чорвоқ йўналишида ҳар куни ҳаракатланади. Эндиликда автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 7:00, 10:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди.

Чорвоқдан эса 6:00, 11:00, 14:00, 16:00 ва 18:00 да ҳаракатланади.

Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўмни ташкил этади. Йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 10 апрелдан Қамчиқ ва Жиззах довонлари, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ҳамда микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат этилганди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.