23 июнь куни «Тўпаланг ГЭС» унитар корхонасига ташкиллаштирилган пресс-тур доирасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ОАВ вакиллари билан мулоқот қилди.

Пресс-турда нуфузли ва етакчи ОАВ вакиллари, хорижий ОАВнинг Ўзбекистондаги вакиллиги ходимлари — жами 40 га яқин журналист ва блогерлар фаол иштирок этишди.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Жонли ва қизиқарли кечган мулоқот давомида бошқарув раиси томонидан «Тўпаланг ГЭС» УК фаолияти, ундаги:

  • инсон омилисиз бошқарилувчи замонавий технологиялар, ГЭСда ўрнатилган «ақлли бошқарув тизими» га доир маълумотлар;
  • тўпаланг сув омбори тарихи ҳамда ундаги сув ҳажми, босқичма-босқич сув омборини ҳажмини ошириб бориш, сув омбори хавфсизлигини таъминлаш борасидаги илғор тизимларни ўрнатиш;
  • Тўпаланг гидроузели;
  • Тўпаланг дарёси сувидан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида барпо этилган Зарчоб-1 ва Зарчоб-2 кичик ГЭСлари;
  • режалаштирилган янги инвестициявий лойиҳалар (Зарчоб-3 кичик ГЭС ва Юқори Тўпаланг ГЭСлари);
  • ГЭСлардаги электр энергия ишлаб чиқариш фаолияти;
  • тизим ташкилот ва корхоналарининг фаолияти;
  • жамият томонидан амалга оширилаётган тизимли фаолият, истиқболли лойиҳалар;
  • қўшни Тожикистон билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилаётган гидроэнергетик лойиҳаларга (хусусан Яван ГЭС қурилиши лойиҳаси) тобора эътибор кучайиб бораётган яшил энергетика ҳақида батафсил маълумот берди.

Тадбир давомида журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга бошқарув раиси томонидан тўлиқ ва батафсил жавоблар қайтарилди.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Ҳозирги кунда янги истиқболли лойиҳа асосида 16 МВт бўлган «Зарчоб-3» ГЭС қурилиши бўйича дастлабки ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, истиқболли лойиҳалар асосида кейинги йилларда Тўпаланг дарёсининг юқори қисмида жами 20 та лойиҳалар асосида қуввати 264 МВт бўлган «Юқори Тўпаланг ГЭС» лари қурилади.

Ушбу жараёнда эса жамият ва хусусий сектор томонидан ишга тушириладиган микро ГЭСларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятида жами 55 та лойиҳа асосида жами қуввати 25,8 МВт бўлган лойиҳалар ишга туширилади. Шундан 2023 йилда саккизта лойиҳа асосида жами қуввати 10,1 МВт бўлган янги лойиҳалар ишга туширилиб, аҳолига электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу борада, жамият томонидан қуввати 9,1 МВт бўлган бешта лойиҳа ишга туширилиши, хусусий сектор томонидан янги учта лойиҳа — қуввати 1 МВт бўлган микро ГЭСлар ишга туширилади.

Амалга оширилган ишлар натижасида 582 млн куб. м табиий газни иқтисод қилинишига эришилади. Шунингдек, 1560 та янги иш ўринлари яратилиб, 850 мингдан ортиқ хонадон электр энергияси билан таъминланади.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Сурхондарёдаги Тўпаланг сув омбори Сариосиё тоғларидан оқиб тушган сувларни бир жойга тўплаш натижасида вужудга келган. Ўзига хос табиати ва баланд тоғлар қуршовидаги ушбу катта гидроиншоот бу ерда яшовчи аҳоли учун энг зарур манба ҳисобланади. Денов, Шўрчи, Қумқўрғон туманларидаги экинзорлар мазкур сув омбори орқали суғорилса, унинг қуйи қисмидаги ГЭСлар қуввати вилоятнинг жанубий ҳудудларини электр энергияси билан таъминлайди. Тўпаланг сув омборининг сиғими 500 млн куб. м га тенг.

Ўзбекистон президентининг 2021 йил 1 ва 2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Тўпаланг сув омборидан ичимлик суви тармоғи тортиш бўйича кўрсатмаларига мувофиқ, ҳозирги кунда вилоятнинг 11 та туманида амалий ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда. Бу жуда мураккаб лойиҳа бўлиб, даставвал Тўпаланг сув омборининг қуйи қисмида босимни сўндириш, сувни тозалаш ва тарқатиш иншоотлари қурилмоқда. Тўпаланг сув омборидан олинган сув аввал асосий иншоотга қуйилади, кейин эса магистраль қувурга узатилади.

Лойиҳага кўра, Тўпаланг сув омбори туманлардаги сув тақсимлаш узелларигача жами 361 км қувур тортилади. Бу тизим самарасида Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор, Музработ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳридаги 1,7 млн аҳолининг сув таъминоти яхшиланади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 138 млн доллар бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. Уни 2024 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Лойиҳа якунида 11 мингдан ортиқ хонадонда яшовчи 44 минг нафардан зиёд инсонларни илк марта ичимлик суви билан таъминлаш имконияти юзага келади. 18 805 хонадонда яшаётган 75 мингдан зиёд кишининг бу борадаги таъминоти тубдан яхшиланади. Натижада, вилоят аҳолисини марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 70% дан ошади. Қолаверса, 945 та хонадон ёки 4000 га яқин аҳолининг оқова сув қувури тизимига уланишига имкон яратилади.

Пресс-тур давомида «Ўзбекгидроэнерго» бошқаруви раиси билан ўтказилган жонли мулоқот журналист ва блогерлар учун Ўзбекситон гидроэнергетика соҳаси билан яқиндан тўлақонли танишиш, жорий ва истиқболли лойиҳалар, ҳамкорлик лойиҳалари ҳақида етарлича маълумот олиш, амалий ишлаб чиқариш фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш, асосий кўрсаткичлар ва таҳлилий маълумотларни олишга хизмат қилди.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Ўзбекистон табиий сув ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда, халқимиз хонадонларидаги ёруғлик манбаи барқарорлигини, аҳолини қайта тикланадиган, экологик тоза ва арзон электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш жараёнига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Гидроэнергетика соҳасининг тараққиёти Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ошириши шубҳасиз.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан қурилаётган янги ГЭСлар, модернизация қилинаётган гидротехник иншоотлар, амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар Ўзбекистон иқтисодиётининг янада тараққий этишига, халқи турмуш фаровонлигининг ошишига муҳим ҳисса қўшади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.