29 апрель куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳрида Сobalt вояга етмаган қизни уриб юборди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, шаҳарнинг Ўзбекистон кўчасида Сobalt ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 8-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб, шифохонага даволаниш учун ётқизилган.

Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида юқори тезликда ҳаракатланган Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги икки ўқувчини уриб юборганди. ЙТҲ оқибатида болалар вафот этган, шунингдек, машина уриб кетган қорамол ҳам нобуд бўлган.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида эса пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 1-синф ўқувчисини юқори тезликда келаётган Damas уриб юборган. Оқибатда бола шифохонада вафот этган, ҳайдовчи қамоққа олинган.