Якшанба куни ҳаво салқинроқ бўлади

Якшанба куни Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келади. Ҳарорат 2−4 даражага пасаяди, ёз учун қулай қийматлар — +31…+34 даража, кечаси — +15…+18 даражагача ҳарорат кузатилади.

Статистика агентлиги «Газета.uz» мақоласига муносабат билдирди

Статистика агентлиги «Газета.uz» эълон қилган январь ойидаги инфляция расмий кўрсаткичи тўғрисидаги мақолага муносабат билдирди. Агентликка кўра, расмий статистик кўрсаткичлар «объектив кузатувларда тўпланган факт ҳисобланган маълумотлар ҳамда илмий асосланган методология» асосида шакллантирилади.

«Қурилиш охирига етмаганди». Сув хўжалиги вазири — Сардоба фожиаси ҳақида

Сардоба фожиасининг сабабларидан энг каттаси — сув омбори қурилиши охирига етмаганди, деди сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев. 27 млрд сўмлик сув сизиб чиқишидан бохабар қилувчи махсус ускуналар ҳам ўрнатилмаган бўлган. Сув омбори ёрилгач эса барча сув омборларида кучайтирилган текширув ўтказилган.

Сенат байроқдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирувчи қонунни маъқуллади

Сенат байроқдан фойдаланиш имкониятини кенгайтирувчи, жумладан, уни хонадонларга осиб қўйиш, кийим-кечакларга ёпиштириш, оилавий ва бошқа тадбирларда ишлатиш мумкинлиги белгиланган қонунни тезда маъқуллади. Лойиҳа 1 июнда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ва 20 июнда Қуйи палатада қабул қилинганди.

«Тошкентда суткалик сув сарфи жон бошига 400 литргача етяпти» — сенатор

Сенат ялпи мажлисида сенатор Борий Алихонов Ўзбекистонда олинадиган чучук сувнинг қарийб 90 фоизи қишлоқ хўжалигида ишлатилишини билдирди. Унга кўра, мамлакатда жон бошига сув сарфи миқдори юқорилигича қолмоқда. Хусусан, пойтахтда суткалик сув сарфи жон бошига 400 литргача етади.

Давлат адабиёт музейида шароит йўқлиги сабабли 69 575 та ноёб ашё хавф остида қолган — Сенат

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида музейлар ва уларда сақланаётган ашёлар ҳолати бўйича муҳокама ўтказилди. Тегишли қарорлар билан белгиланган бўлса-да айрим музейларда ҳамон таъмирлаш ишлари амалга оширилмагани танқид қилинди. Давлат адабиёт музейидаги ноёб ашёлар хавф остида қолгани айтилди.

Сенат Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш бўйича қонунни маъқуллади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги узунлиги 2 356 километрдан ортиқ чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова «Катта дубулға» турнирида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Улан-Баторда (Мўғулистон) «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда БАА вакили Хорлодои Биршелтни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди.

Тошкент−Наманган−Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент−Наманган−Тошкент йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Қурбон ҳайити муносабати билан 29 июнь куни Тошкент-Қарши, 26 июндан 3 июлгача эса Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.

Uzbekistan Airways Тошкентдан Урганч, Нукус, Термиз ва Бухорога қўшимча рейслар қўяди

Uzbekistan Airways 27, 28, 30 июнь ва 2 июль кунлари Тошкентдан Урганч, Нукус, Термиз ва Бухорога қўшимча авиақатновлар йўлга қўяди.

Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови сони кўпайтирилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига автобус рейслари кўпайди — Чорвоққа ҳар куни 4 хил вақтда қатнов амалга оширилади, йўлкира нархи 15 минг сўм.

Қўқондаги бозорда сотувчилар жанжаллашиши оқибатида 14 ёшли йигит жароҳатланди

Қўқондаги кийим-кечак бозорида дўконга кирувчи харидорлар йўли тўсиб қўйилгани сабабли сотувчилар ўртасида жанжал содир бўлди. Воқеа оқибатида 14 ёшли бола жароҳатланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Cобиқ Algoritm заводи бино ва иншоотлари 307 млрд сўмга сотилди

E-auksion платформасида собиқ Algoritm заводи бино ва иншоотлари 307 млрд сўмга сотилди. Харидор компания эгаси Havas супермаркетлар тармоғининг ҳам йирик акциядори ҳисобланади.

Ўзбекистонда биринчи крипто-депозитарийга лицензия берилди

Ўзбекистон ҳудудида крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш учун биринчи лицензия берилди. Лицензия олган корхонанинг таъсисчиси Дубай компанияси ҳисобланади.

«Экипаж нима бўлаётганини англашга ҳам улгурмаган». Атлантикада «Титаник»нинг олдига шўнғиган «Титан»нинг қолдиқлари топилди

Атлантика океанидаги тўрт кунлик қидирувлардан сўнг OceanGate компаниясининг «Титаник» қолдиқлари томон йўл олган «Титан» сувости кемаси қолдиқлари топилди. Унинг бортида бўлган беш киши, жумладан, компания асосчиси ҳалок бўлган. У ўз кемаси хавфсиз эмаслиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирилган эди.