Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 7 та МФЙнинг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди, деб хабар бермоқда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ пойтахт филиали.

Манзиллар

Яккасарой тумани: «Ракатбоши» ва «Муҳандислар» МФЙларининг айрим кўчаларида соат 9:00 дан 16:00 гача;
Чилонзор тумани: «Қозиробод» ва «Катта Қозиробод» МФЙларининг айрим кўчаларида соат 9:00 дан 17:00 гача;
Сергели тумани: «Эски Жалойир» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Миробод тумани: «Тонг юлдузи» ва «Файзобод» МФЙларининг айрим кўчаларида соат 9:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.