Жамият

Photomate ва Solar Nature компаниялари ҳамкорлик меморандуми имзолашди
24 август 2023, 19:00

Photomate ва Solar Nature компаниялари ҳамкорлик меморандуми имзолашди

Ўзбекистонда муқобил энергетикани ривожлантириш мақсадида Photomate ва Solar Nature компаниялари қуёш инверторларини етказиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишди.

Қўлланма: Талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун онлайн ариза топшириш
24 август 2023, 18:10

Қўлланма: Талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун онлайн ариза топшириш

Ўзбекистонда 2024 йилдан давлат олий таълим муассасаларининг барча курс талабалари ётоқхонага жойлашиш учун онлайн ариза топшириши мумкин бўлади. Ҳозирча бундай имконият фақат 1-курс талабаларида бор. «Газета.uz» улар учун Ягона портал орқали ариза топшириш йўриқномасини тайёрлади.

Метан «заправка»ларда табиий газ нархи ошгани йўқ — Энергетика вазирлиги
24 август 2023, 17:16 1

Метан «заправка»ларда табиий газ нархи ошгани йўқ — Энергетика вазирлиги

Тармоқларда метан «заправка»ларнинг ёпиқлиги, очиқларида узун навбатлар юзага келаётгани ва газ нархи кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги республика бўйича «заправка»ларга табиий газ талабга асосан етказиб берилаётгани ва унинг нархи ошмаганини маълум қилди.

Тошкентда 4 сентябрдан метро поездлари оралиқ вақти қисқаради, автобуслар сони оширилади
24 август 2023, 15:35

Тошкентда 4 сентябрдан метро поездлари оралиқ вақти қисқаради, автобуслар сони оширилади

4 сентябрдан метродаги поездлар ҳаракати оралиқ вақти 1,5−5 дақиқагача қисқариши ваъда қилинмоқда. «Тошшаҳартрансхизмат» эса автобуслар сонини 86 тагача кўпайтириб, қўшимча яна 9 та янги йўналиш ташкил қилишни режалаштирмоқда.

27−29 август кунлари тоғли ҳудудларга сел келиши мумкин
24 август 2023, 12:17

27−29 август кунлари тоғли ҳудудларга сел келиши мумкин

Ўзбекистонга 26−28 август кунлари нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзон бўлиши, 27−29 август кунлари тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Кундузи ҳарорат +23 даражагача пасаяди.

Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандлари боғча тўловидан озод этилади
24 август 2023, 11:37

Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандлари боғча тўловидан озод этилади

Ўзбекистонда ватан ҳимояси ва тинчлиги йўлида яраланган ёки ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари боғча тўловидан озод қилинади. Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари ҳам шундай имтиёзга эга бўлади.

«Ўз жонига қасд қилганига ишонмайман». Фарғоналик 20 ёшли келинчакнинг ўлими тафсилотлари
24 август 2023, 10:53

«Ўз жонига қасд қилганига ишонмайман». Фарғоналик 20 ёшли келинчакнинг ўлими тафсилотлари

Фарғона вилоятида вафот этган 20 ёшли келиннинг яқинлари унинг тўйдан бир ой ўтиб ўз жонига қасд қилганига ишонмаяпти. Холасининг айтишича, қиз эри уни калтаклаётганидан шикоят қилган.

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига боради
24 август 2023, 10:10

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида янги лойиҳа ва иншоотлар билан танишади, ҳудудни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказади.

«Жарималарни бекор қилиш керак». «Юксалиш» раҳбари — чорраҳалардаги «тузоқ»лар ҳақида
24 август 2023, 09:26 1

«Жарималарни бекор қилиш керак». «Юксалиш» раҳбари — чорраҳалардаги «тузоқ»лар ҳақида

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов сўнгги ҳафталарда тадбиркорлар томонидан ўрнатилган камералар аниқлаган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги қайдномаларни текширишга чақирди. Асоссиз чиқарилган барча жарималар бекор қилиниши керак, дейди у.

23 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
23 август 2023, 22:00

23 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

2025 йилгача сиғими ортадиган «Газли» омбори, талаба бўлган 193 минг абитуриент, 189 балл тўпласа-да, контрактга кирганлар, Ўзбекистоннинг БМТдаги янги вакили, чорраҳалардаги «тузоқ»лардан норози ҳайдовчилар, Доғистонда вафот этган 4 нафар ўзбекистонлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Хитойнинг Оmoda автомобил бренди Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда
23 август 2023, 19:00 1

Хитойнинг Оmoda автомобил бренди Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда

Тез орада Оmoda C5 фастбэк кроссовери Ўзбекистонда сотувга чиқарилади. Tashkent City`да онлайн шаклда бўлиб ўтган тақдимот давомида компания вакиллари янги моделнинг асосий афзалликлари ҳақида сўзлаб беришди.

«Президент гранти берилади». Олий таълим вазирлиги — максимал балл тўпласада, контрактга кирганлар ҳақида
23 август 2023, 17:40

«Президент гранти берилади». Олий таълим вазирлиги — максимал балл тўпласада, контрактга кирганлар ҳақида

Кўпчилик имтиҳонда максимал балл тўплаганига қарамасдан, «Темурбеклар мактаби» битирувчиларига берилган имтиёз сабаб контракт асосида ўқишга кирди. Фаоллар бундай имтиёзни «ўта адолатсиз» деб атади. Вазирлик максималл балл тўплаган 200 нафар талабага «президент гранти» берилишини маълум қилди.

Тошкентда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори жаримага тортилди
23 август 2023, 17:25

Тошкентда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори жаримага тортилди

Яшнобод туманидаги 149-мактаб директори ўқитувчиларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига жалб қилган учун жаримага тортилди.

«Кичик ва ўрта бизнес учун кредит беришни енгиллаштиришга ҳаракат қилишимиз керак» — Улуғбек Таваккалов КЎБ соҳасида банк маҳсулотларини ривожлантириш ҳақида
23 август 2023, 17:00

«Кичик ва ўрта бизнес учун кредит беришни енгиллаштиришга ҳаракат қилишимиз керак» — Улуғбек Таваккалов КЎБ соҳасида банк маҳсулотларини ривожлантириш ҳақида

ASUS вакиллари Tenge Bank бошқаруви раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов билан шахсий ва корпоратив маълумотларни сақлашнинг аҳамияти, банкларнинг кичик ва ўрта бизнес секторида ривожланаётгани, КЎБ учун оммабоп ва кам баҳоланаётган кредитлаш маҳсулотлари ҳақида суҳбатлашди.

Сурхондарёда археологик ёдгорликлар тупроғидан молхона ва ҳожатхона қурилгани аниқланди
23 август 2023, 16:55

Сурхондарёда археологик ёдгорликлар тупроғидан молхона ва ҳожатхона қурилгани аниқланди

Шўрчи туманидаги маданий мерос объектлари ҳудудларида ғишт ишлаб чиқарилаётгани, тупроғидан молхона ва ҳожатхона қурилгани аниқланди. Бунинг оқибатида ёдгорликларга 3,1 млрд сўмлик зарар етказилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» — электробус ҳайдовчиларининг қувватлашдаги муаммолардан қилган шикояти ҳақида
23 август 2023, 16:11 1

«Тошшаҳартрансхизмат» — электробус ҳайдовчиларининг қувватлашдаги муаммолардан қилган шикояти ҳақида

Тошкентда электробус ҳайдовчиларининг машиналарни қувватлаш бўйича қилган шикояти бошқа автопарклардаги қувват жойларини бўлиб бериш орқали ҳал этилди. «Тошшаҳартрансхизмат», шунингдек, ҳайдовчиларнинг кечикаётган маошлари ҳафта охиригача тўлаб берилишини ваъда қилди.

Ўзбекистонда 193 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди
23 август 2023, 15:02

Ўзбекистонда 193 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди

Давлат ОТМлари бакалавриатига кириш тест синовлари натижаларига кўра, 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди (шундан 42,6 минги грант асосида). Давлат гранти асосида ўртача балл 119,3 ни, тўлов-контрактники эса 93,3 баллни ташкил этди.

Қўқон педагогика институти декани $4 минг олаётганда ушлангани айтилмоқда
23 август 2023, 14:15

Қўқон педагогика институти декани $4 минг олаётганда ушлангани айтилмоқда

Қўқон давлат педагогика институти декани фуқарони ўқишга киритиб қўйиш учун 4 минг доллар олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Бу каби ҳолат Хоразм вилоятида ҳам қайд этилди.

Тошкентда ҳайдовчилар чорраҳалардаги «тузоқ»лардан норози
23 август 2023, 13:11

Тошкентда ҳайдовчилар чорраҳалардаги «тузоқ»лардан норози

Пойтахтдаги ҳайдовчилар чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлган вазиятларни «тузоқ» деб атамоқда. Расмийлар вазиятни ўрганаётганини билдирди.

Қашқадарёда XIII-XIV асрларга оид қишлоқ харобалари топилди
23 август 2023, 11:55

Қашқадарёда XIII-XIV асрларга оид қишлоқ харобалари топилди

Муборак туманидаги Хўжа Равшан обидаси ҳудудида Амир Темур даврига мансуб қишлоқ харобалари, хусусан, 4 та хона, кошин, сирланган сопол, металлдан ясалган хўжалик жиҳозлари топилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг