Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Самарқанд вилоятига ташриф буюради, дея хабар берди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Давлат раҳбари вилоятдаги бунёдкорлик ишлари, таълим масканлари фаолияти, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишади.

Шунингдек, сафар давомида вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича йиғилиш ўтказилади.