Ўзгидромет хизмати агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев 26−28 август кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди.

Республика ҳудуди бўйича 26−27 августда шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23−25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

27−28 август кунлари кундузи ҳаво ҳарорати +23…+28 даражагача пасаяди. 26 августда республика шимолида ва чўл ҳудудларда, 27−28 августда қолган ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

сел келиш хавфи, ўзгидромет

Инфографика: Khabibullakhoja Sherzodkhoja / Facebook

Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 27−29 август кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.