Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида шикояти кўрилиши учун даъвогар сифатида борган 66 ёшли эркак кутиш хонасида юрак хуружидан вафот этди. Олий суд мажлис ўз вақтида бошланганини маълум қилди.
Ўзбекистон президенти 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади. У ерда олий даражада учрашувлар ўтказиш ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этиш режалаштирилган.
Фарғонада ҳайдовчиси ва фуқаро жанжали вақтида безорига нисбатан чора кўрмаган ИИБ ходимлари ишдан олинди. Патруль-пост хизмати батальони командирига нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.
Наманган шаҳри солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари тадбиркорнинг ёпиб қўйилган ҳисобрақамини очиб бериш эвазига 2000 доллар пора талаб қилгани, пулни олишда юрист (собиқ ДСИ ходими) ёрдамлашгани айтилмоқда. Ҳозирда 2 шахсга нисбатан жиноят иши очилган.
Ўзбекистонда сўнгги 5,5 йил ичида 38 нафар эркак кўп хотинли бўлишда айбланиб судланди, уларнинг 4 нафари 2023 йилнинг биринчи ярмига тўғри келди.
Фарғонада телефонига жавоб бермагани учун Yandex ҳайдовчиси машинасининг ойналарини тош билан синдирган эркакка жиноят иши қўзғатилди ва гумонланувчи ушланди. Ушбу воқеага гувоҳ бўлиб, бирор чора кўрмаган ИИБ ходимларига хизмат текшируви тайинланди.
Таълимнинг қийматини ўз вақтида англаган, энг мураккаб даврларда ҳам соҳани ўз ҳолига ташлаб қўймаган, кўп сонли аҳолиси ва нисбатан кичик иқтисодиёти билан таълимга юқори устуворлик берган Вьетнам бугун аксарият кўрсаткичларда минтақада етакчилик қилиб, ривожланган давлатлар билан рақобатлашмоқда.
Самарқандда сув омборида чўкиб кетган 4 нафар йигит, мамлакатдаги уй-жой нархлари, яна қимматлаган Аи-92 бензини нархи, Бухорода ўқишга киритиб қўйиш учун пора, Тошкентдаги мактабда чиққан ёнғин, одамларнинг ўртача маоши таҳлили ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ангренда олти кунлик иш ҳафтасига қарши бўлган текстиль фабрикаси ходимлари йўлни тўсиб қўйди. Маҳаллий ҳокимият органларининг аралашувидан кейин вазият ходимлар фойдасига ҳал қилинди.
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳарбийлари қўшма UZAZ-2023 компьютер қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ўтказди.
Ҳукумат қарори билан Термиз давлат педагогика институтига Азизбек Хасанов ректор бўлди. Урганч давлат педагогика институтини эса Феруза Мадрахимова бошқаради.
Шанба куни Каттақўрғон сув омборида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 7 нафар йигитдан 4 нафари чўкиб кетди. Ҳозиргача бир йигитнинг мурдаси топилган, қолганлари қидирилмоқда. Ҳолатга йигитларнинг фотосуратга тушиш мақсадида тартибсиз ҳаракатлар қилгани сабаб бўлган.
Тошкент шаҳри марказидаги 50-мактабда ёнғин содир бўлди. Унинг майдони 10 квадрат метрни ташкил этди. Қурбонлар йўқ, деб хабар берди ФВВ.
Шофиркон туманида 2 шахс фуқарони юқори ваколатли танишлари орқали жамоат саломатлик техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 1000 доллар олганликда гумонланмоқда. Ҳолат тергов остида.
1 сентябрдан юридик шахс мақомига эга бўлган Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил қилинади. 2024/2025 ўқув йилидан марказда оториноларингология ихтисослиги бўйича кадрларни клиник ординатура орқали тайёрлаш ташкил қилинади.
Фарғона шаҳрида эркак телефонига жавоб бермаган Yandex ҳайдовчиси машинасининг ойналарини тош билан синдирди. 22 ёшли ҳайдовчи буюртмачининг манзилига келганида телефони ўчиб қолган ва у билан боғланолмаган. Машинага етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича экспертиза тайинланди.
Яшнобод тумани Алимкент кўчасидаги собиқ трамвай йўллари ўрни кўплаб йиллар мобайнида ташландиқ ҳолатга келиб қолди. Ҳозир эса бу ерда — дарахтлар, буталар ва узумлар экилган. Биз унга ким ғамхўрлик қилаётгани ва одамлар тошга айланган шаҳардаги янги оазис ҳақида қандай фикрдалигини ўргандик.
1 августдан кучга кирадиган ўзгаришлар, тест синовларидан чиққан абитуриентлар, пора билан ушланган санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи, блогер Абдуқодир Мўминовнинг суд иши тафсилотлари, июль ойида 9 фоиздан пастга тушган йиллик инфляция ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшида вафот этди. «Оламни асранг», «Раъно», «Сой кўрдим», «Ажаб сирлар» сингари юзлаб қўшиқлар ижрочиси бўлган санъаткор 1987 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» унвони, 2020 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
«Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди. Май ойида ушбу қонун лойиҳаси «яна ҳам такомиллаштириш кераклиги» сабаб фақатгина концептуал тартибда қабул қилинганди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг