Жамият

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
29 август 2023, 10:19

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

30−31 август кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Пхукетдан Москвага учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди
29 август 2023, 09:40

Пхукетдан Москвага учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

Azur Air авиакомпаниясининг Пхукетдан Москвага учаётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бунга йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлди. У шифохонага ётқизилганидан сўнг самолёт Москвага жўнаб кетди.

Ўзбекистонда ўқитувчиларга малака тоифасини бериш 2 босқичда амалга оширилади
29 август 2023, 09:24

Ўзбекистонда ўқитувчиларга малака тоифасини бериш 2 босқичда амалга оширилади

Ўзбекистонда ўқитувчиларга малака тоифасини бериш икки босқичда — дастлаб педагогнинг билими, сўнгра методикасини текшириш орқали амалга оширилади. Олий таълим вазирлигида педагогик таълимга масъул вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилади.

Тошкентда реставрациядан чиққан Республика болалар кутубхонаси 31 август куни очилади
28 август 2023, 20:30

Тошкентда реставрациядан чиққан Республика болалар кутубхонаси 31 август куни очилади

31 август куни Тошкентдаги Республика болалар кутубхонасининг реставрациядан чиққан тарихий биноси очилади, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари очиқ эшиклар кунига таклиф этилди. Китоб фонди 21 минг жилд билан тўлдирилди, кутубхонада коворкинг майдони ва рақамли контент билан ишлаш студияси пайдо бўлди.

Мактабларда юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқаради
28 август 2023, 18:48

Мактабларда юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқаради

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мактабларида юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқаришини маълум қилди. 10−11 синф ўқувчилари учун эса қайси олийгоҳга киришига қараб, тегишли фанлар чуқурлаштириб ўқитилади. Касб-ҳунар ҳам мактабнинг ўзида ўргатила бошланади.

Мустақиллик байрами сабабли пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади
28 август 2023, 15:24

Мустақиллик байрами сабабли пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади

Мустақиллик байрами муносабати билан сентябрь учун пенсия ва нафақа тўловлари (нақдсиз шаклда) 29−31 август кунлари пластик карталарга ўтказиб берилади. Пуллар нақд шаклда олувчиларга 4 сентябрдан етказиб берилади.

«Док-1 Макс» қонуний рўйхатдан ўтганда ҳам, ундаги заҳарли моддаларни аниқлаб бўлмасди — судланувчи
28 август 2023, 14:07

«Док-1 Макс» қонуний рўйхатдан ўтганда ҳам, ундаги заҳарли моддаларни аниқлаб бўлмасди — судланувчи

Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари С.К. «Док-1 Макс» сиропи қонуний ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтганда ҳам, ундаги заҳарли моддаларни аниқлаб бўлмаслигини таъкидлади. У Ўзбекистонда дори ишлаб чиқариш ва текшириш бўйича белгиланган амалдаги тартибнинг ишончсизлигига шаъма қилди.

«МЭТ» тунда Тошкент халқаро аэропорти электр таъминотидан тўлиқ узилганини рад этди
28 август 2023, 13:30

«МЭТ» тунда Тошкент халқаро аэропорти электр таъминотидан тўлиқ узилганини рад этди

«Миллий электр тармоқлари» Тошкент халқаро аэропорти тунда электр таъминотидан тўлиқ узилганини рад этиб, 4 та тармоқдан фақат 3 тасида узилиш кузатилганини маълум қилди. «МЭТ» Uzbekistan Airports`га 35 кВлик ҳамда захира тармоқнинг ишчи ҳолатини сақлаш мақсадга мувофиқлигини ҳам тушунтирди.

«Док-1 Макс» иши. Судланувчи — $33 минг пора ҳақида
28 август 2023, 13:21

«Док-1 Макс» иши. Судланувчи — $33 минг пора ҳақида

Фармацевтика агентлигининг собиқ ходими «Док-1 Макс» иши бўйича судда агентлик собиқ раҳбари иккита компанияга тайинланган инспекцион текширувни бекор қилиш бўйича топшириқ берганини айтди. Амалдор эса буни инкор қилиб, ҳужжатга билмасдан имзо қўйиб юборган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

«Дарсларни пальтода ўтказмасликни орзу қиламиз». Ўзбекистон қишлоқ мактаблари қандай иситилмоқда ва болаларни иссиқлик билан таъминлаш мумкинми?
28 август 2023, 11:50

«Дарсларни пальтода ўтказмасликни орзу қиламиз». Ўзбекистон қишлоқ мактаблари қандай иситилмоқда ва болаларни иссиқлик билан таъминлаш мумкинми?

Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг 60 фоиздан ортиғи қишда дарс машғулотларини куртка ва бош кийимларда ўтказади, чунки синфхоналар сифатсиз кўмир ёрдамида иситилади. Энергия инқирози даврида синфхоналарни экологик хавфсиз тарзда иситишнинг имкони борми? «Газета.uz» репортажи.

Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда
28 август 2023, 11:35

Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +25…+30 даража атрофида бўлади. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши, қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтиши мумкин.

Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилди
28 август 2023, 09:51

Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилди

Душанба куни Афғонистонда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг бир неча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сезилиб, 2−3 баллни ташкил этди. Ўзбекистонда кетма-кет 3 кундан бери ер силкинишлари қайд этилмоқда.

Квартиралар билан битимлар мажбурий бадаллар бўйича қарзлар бўлмаган тақдирдагина тасдиқланади
28 август 2023, 09:40

Квартиралар билан битимлар мажбурий бадаллар бўйича қарзлар бўлмаган тақдирдагина тасдиқланади

2024 йилдан Ўзбекистонда нотариуслар квартиралар билан тузилган битимларни мулкдорнинг уй-жойни сақлаш учун мажбурий бадал ёки тўловлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирдагина тасдиқлайди.

Тошкент аэропорти шаҳар подстанциясидаги авария туфайли электрдан вақтинча узилиб қолди
28 август 2023, 05:54

Тошкент аэропорти шаҳар подстанциясидаги авария туфайли электрдан вақтинча узилиб қолди

Шаҳар подстанциясида авария рўй бергани ортидан Тошкент аэропортида қисқа вақтга электр таъминотида узилиш бўлди. Бу парвозларни таъминловчи объектлар таъминотига таъсир қилмади. Парвозларда кечикиш кузатилмади. 15 дақиқа ичида қувват тикланди.

Тошкентда ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат
27 август 2023, 15:25

Тошкентда ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат

Тошкентнинг барча туманларида 11 сентябрь-13 октябрь кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати билан ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

Экспортбоп тошбақалар салтанати. Европага сотиладиган тошбақалар Зангиотада қандай қилиб кўпайтирилмоқда?
27 август 2023, 15:00

Экспортбоп тошбақалар салтанати. Европага сотиладиган тошбақалар Зангиотада қандай қилиб кўпайтирилмоқда?

Ўзбекистон ҳар йили ўн минглаб тошбақа экспорт қилади. Кўпчилик бу тошбақалар табиат бағридан юлиб олинади, деб ўйлайди. Афсуски, шундай контрабандачилар ҳам йўқ эмас. Аммо тошбақаларни питомникда кўпайтирадиганлар ҳам бор. «Газета.uz» тошбақалар тутқунликда қандай кўпайтирилиши ҳақида ҳикоя қилади.

Тошкент вилоятида 3 та юк машинаси ва Cobalt тўқнашди
27 август 2023, 14:38

Тошкент вилоятида 3 та юк машинаси ва Cobalt тўқнашди

Ангренда Shacman юк машинаси Cobalt автомобили ҳамда Volkswagen, Man юк машиналари билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 2 нафар ҳайдовчи ва бир йўловчи шифохонага ётқизилди.

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига овоз бериш бошланди
27 август 2023, 13:39

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига овоз бериш бошланди

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланди. Жараён 16 сентябрга қадар давом этади. Лойиҳалар учун 1,02 трлн сўм маблағ ажратилган.

Андижон вилоятида зилзила содир бўлди
27 август 2023, 04:46

Андижон вилоятида зилзила содир бўлди

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида зилзила қайд этилди. Вилоятда ер силкиниши 2−3 баллни ташкил этди.

Ўзбекистонга 7 ойда 3,7 млн сайёҳ келди
26 август 2023, 15:41

Ўзбекистонга 7 ойда 3,7 млн сайёҳ келди

2023 йилнинг дастлабки 7 ойида Ўзбекистонга 3,7 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди. Ўтган йилнинг ушбу даврида кўрсаткич 2,4 миллионни ташкил этганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг