27 августдан «Ташаббусли бюджет»нинг 2023 йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланди, дея хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати

Бу мавсумда республика бўйлаб 9426 та маҳалладаги инфратузилма яхшиланиши учун жами 49 464 та таклиф келиб тушган, улардан 33 631 таси овозга қўйилган.

Ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1,02 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган. Овоз бериш жараёни 16 сентябрга қадар давом этади.

Маълумот учун, 2023 йил февраль ойида «Ташаббусли бюджет» 1-мавсумига жами 1,7 трлн сўм ажратилиши маълум бўлган. Жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларни молиялаштириш учун 2023 йилда бюджетдан ажратиладиган жами 8 трлн сўм маблағ қуйидагича тақсимланиши режалаштирилган:

  • 2 трлн сўм — «Ташаббусли бюджет» жараёнлари учун туман ва шаҳар бюджетларида режалаштирилган;
  • 320 млрд сўм — «Менинг йўлим» лойиҳаси доирасида туман ва шаҳар бюджетларида режалаштирилган;
  • 4 трлн сўм — «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жамоатчилик фикри асосида шакллантириш учун.