Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари картага муддатидан олдин ташлаб берилади, деб хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот хизмати.

Байрами муносабати билан 1 сентябрь — жума ҳамда 2−3 сентябрь шанба ва якшанба кдам олиш кунларига тўғри келмоқда.

Шу сабабли пенсия ва нафақа тўловларини банк карта (нақд пулсиз) шаклда олувчи фуқароларнинг сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 29−31 август кунлари пластик карталарига ўтказиб берилади.

Нақд пул шаклида олувчиларга эса 4 сентябрь кун бошидан «Халқ банки» сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.