Ўзбекистонда 2024 йил 1 январдан нотариуслар кўп қаватли уйлардаги кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни мулкдорнинг уйнинг умумий мулкини сақлаш учун мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарзи йўқлиги текширилгандан сўнг тасдиқлайди. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 августдаги кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.

Қарздорликни текшириш Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизими орқали амалга оширилади.

Умумий мулкни сақлаш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш, шунингдек, уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдори Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланади.

Ҳозирда нотариуслар битимларни тасдиқлашда солиқлар, коммунал тўловлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик мавжудлигини, шунингдек, кўчмас мулкни бегоналаштириш ва олиб қўйиш тақиқланганини текширади. Агар бошқарувчи ташкилот ёки менежернинг қарзи бўлса, янги эгаси бу ҳақда огоҳлантирилади.