Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда БП матбуот хизмати.

У 2022 йилнинг сентябрида тайинланган Шавкатжон Раҳимовнинг ўрнини эгаллади.

Сирожиддин Эшқувватов 1980 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини ва 2009 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган. 2011−2014 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратураси прокуратура органларида терговни назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Эшқувватов 2022 йилнинг декабрдан тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.