Халқ депутатлари Нукус тумани кенгашининг 2 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида ҳудудга янги ҳоким тасдиқланди. Сессияда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди, деб хабар қилди республика парламенти матбуот хизмати.

зияуатдин заитов, нукус тумани, қорақалпоғистон

Кенгаш Зияуатдин Имаматдинович Заитовни туман ҳокими лавозимига тасдиқлади.

Ўтган йиллар давомида Чимбой тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Қўнғирот тумани ҳокими, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2022 йил 1−2 июль воқеалари вақтида Нукус ИИО ФМБ бошлиғи бўлган (ушбу воқеалар бўйича судда иштирок этган).

Нукус туманининг аввалги ҳокими Умирбай Аманбаевич Уснатдинов эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нукус шаҳрига Абатбай Данияров ҳоким (Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган) бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, бир кун аввал Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманига янги ҳоким этиб Айбек Камалов тасдиқланган.