Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан Бунёд Сохибназарович Эгамназаров Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди.

Вазирлик хабарига кўра, тайинловга қадар полковник Бунёд Эгамназаров Наманган шаҳри ФВБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Бундан ташқари, Андижон вилояти ФВБ бошлиғи ҳам ўзгарди, энди бошқармага Ботир Муқимович Ашуров раҳбарлик қилади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Тайинловга қадар полковник Ботир Ашуров Фарғона вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи лавозимида ишлаган.