Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Рахимов Дилшод Фахриевич Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Тайинловга қадар Дилшод Рахимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Дилшод Рахимов 1978 йилда туғилган. 2002 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2010 йилдан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментда, Департамент органларида турли лавозимларда, 2012 йилдан Бош прокуратура бўлим прокурори, катта прокурори, бошқарма катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.