Навоий вилоятининг Қизилтепа ва Хатирчи туманларига янги ҳокимлар тайинланди.

Хусусан, Бобомуродов Бекзод Нуриддинович Қизилтепа тумани ҳокими бўлди. У 1983 йилда Қизилтепа туманида туғилган. Хўжанд давлат университети ҳамда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида у Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси Навоий вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси, Навоий вилояти қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази директори, «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компанияси Навоий вилоят филиали директори каби масъул лавозимларда ишлаган.

бекзод бобомуродов, умиджон адизов, хатирчи тумани, қизилтепа тумани
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Тайинловга қадар Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, «Zarafshan Golden Group» МЧЖ компанияси раҳбари, сенатор Улуғбек Файзиев 2021 йилнинг ноябрь ойида Қизилтепа туманига ҳоким этиб тайинланганди. Туманга 25 йил раҳбарлик қилган Шабон Набиев бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг буйруғи билан Умиджон Адизов Хатирчи тумани ҳокими этиб тайинланди. У 1977 йилда Навбаҳор туманида туманида туғилган.

бекзод бобомуродов, умиджон адизов, хатирчи тумани, қизилтепа тумани
Фото: Навоий вилояти ИИБ

Полковник Адизов тайинловга қадар вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлган. Ундан аввал Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Шу пайтга қадар Хатирчи туманига Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган Низамов Сайфиддин раҳбарлик қилиб келаётганди.

Бундан ташқари, Камолов Эркин Шамсиддинович Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.