Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳукуматлари ўртасида иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимни тасдиқлади.

Ҳужжат 2023 йилнинг 1 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланганди. Битимнинг бажарилиши учун Ўзбекистон томонидан ваколатли орган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади.

Шартноманинг мақсади — иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва иқлим ўзгаришининг салбий таъсирига мослашиш салоҳиятини ошириш ва шу билан кам углеродли ва иқлимга чидамли иқтисодиётга ўтишни таъминлаш.

Ҳужжатни амалга ошириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш учун Иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик бўйича қўшма қўмита ташкил этиш кўзда тутилган.