Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарийнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, дея хабар қилди ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Томонлар Ўзбекистон-Эрон ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари олдидаги устувор вазифаларни муҳокама қилди.

«Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз», — дея қўшимча қилди Бахтиёр Саидов.