Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Ташриф давомида саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳаллаларда бўлиш режалаштирилган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунигача ва келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказиш кўзда тутилган.