Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашди
12 октябр 2022, 11:02

Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашди

Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Татаристон президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Татаристон билан амалий шерикликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инновацион лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Экология қўмитаси раҳбарининг икки ўринбосари ишдан бўшатилди
11 октябр 2022, 17:55

Экология қўмитаси раҳбарининг икки ўринбосари ишдан бўшатилди

Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов ҳамда раис ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди
11 октябр 2022, 17:37

Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди

10 октябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди. Бу орқали Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 142 тага етди.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ўзбекистонликларни Украинани тарк этишга чақирди
11 октябр 2022, 13:24

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ўзбекистонликларни Украинани тарк этишга чақирди

Украина шаҳарларига ракета ҳужумлари кучайгани ортидан Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларни Украинани тарк этишга ва бу мамлакатга сафар қилишдан тийилишга чақирди.

Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув шартлари маълум қилинди
10 октябр 2022, 22:03

Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув шартлари маълум қилинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев мамлакат парламентига Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув тафсилотларини тушунтириб берди. Қирғизистонга 19 минг га дан зиёд ер, Ўзбекистонга эса Кампир-Обод сув омбори сув ҳудуди ўтади. Сув омбори биргаликда бошқарилади

Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Қозоғистонга боради
10 октябр 2022, 15:54

Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Қозоғистонга боради

Шавкат Мирзиёев 12−14 октябрь кунлари Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилиши, «Марказий Осиё — Россия» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга боради. Саммит доирасида Вьетнам ва Покистон етакчилари билан ҳам музокаралар ўтказади.

Еврокенгаш раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради
9 октябр 2022, 07:46

Еврокенгаш раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель октябрь ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюриб, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон президенти МДҲ норасмий саммитида иштирок этди
8 октябр 2022, 06:39

Ўзбекистон президенти МДҲ норасмий саммитида иштирок этди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербургда ўтказилган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Давлат раҳбари шу куннинг ўзида амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди
7 октябр 2022, 15:47

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди

Ўзбекистон президенти МДҲнинг норасмий саммитида қатнашиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борди.

Ўзбекистон 19 давлат қаторида БМТ ИҲКда Синьцзян автоном ҳудуди бўйича баҳсга қарши чиқди
7 октябр 2022, 13:00

Ўзбекистон 19 давлат қаторида БМТ ИҲКда Синьцзян автоном ҳудуди бўйича баҳсга қарши чиқди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Синьцзян автоном ҳудудидаги ҳуқуқбузарликларни муҳокама қилишдан бош тортди. Ўзбекистон ҳам 19 давлат қаторида резолюцияга қарши овоз берди.

«Камиловнинг Украина ҳақидаги нутқидан кейин иқтисодий муаммолар бошланди» — Алишер Қодиров
7 октябр 2022, 08:27

«Камиловнинг Украина ҳақидаги нутқидан кейин иқтисодий муаммолар бошланди» — Алишер Қодиров

Алишер Қодиров собиқ ТИВ раҳбари Абдулазиз Камиловнинг Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёнотидан сўнг Ўзбекистонда иқтисодий муаммолар пайдо бўла бошлаганини айтди. «Ўзбекистоннинг шимолдан океанга очилиш йўналиши бир ҳафтага махсус фалажлантирилди», — деди у.

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида қатнашади
6 октябр 2022, 21:19

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида қатнашади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Санкт-Петербургда ўтказиладиган МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибида «минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш кўзда тутилган».

Мирзиёев Путинни «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлади
6 октябр 2022, 15:26

Мирзиёев Путинни «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни «халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини ривожлантиришга қўшган улкан шахсий ҳиссаси, қолаверса 70 ёшга тўлгани учун «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистонда ОТМларга қабул квоталари оширилганини олқишлади
5 октябр 2022, 22:34

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистонда ОТМларга қабул квоталари оширилганини олқишлади

Пайшанба куни Афғонистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов қабул квотаси қарийб 70 фоизга оширилганини олқишлади ва олий ўқув юртларида ўқиш учун қизларга тенг миқдорда ўрин берилишига умид билдирди.

Ўзбекистон Венгрияда дипломатик ваколатхона очади
5 октябр 2022, 08:39

Ўзбекистон Венгрияда дипломатик ваколатхона очади

Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон ҳамда Венгрия ўртасида стратегик шерикликни ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Шунингдек, мамлакатлар вазирлари ва идоралари раҳбарлари 15 та ҳужжатга имзо чекишди. Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилади.

Сенат бир қатор қонунлар ва айримларига ўзгартишлар киритишни кўриб чиқади
5 октябр 2022, 08:15

Сенат бир қатор қонунлар ва айримларига ўзгартишлар киритишни кўриб чиқади

Сенат 7 октябрдаги ялпи мажлисда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид ва янги таҳрирдаги стандартлаштириш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади. Қолаверса, Оролбўйи минтақаси бўйича ҳукуматга юборилган сўров натижаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг ҳисоботи муҳокама қилинади.

Президент Венгрия ишбилармонларини Ўзбекистон инвестиция учун энг яхши жой эканига ишонч ҳосил қилишга чақирди
4 октябр 2022, 19:20

Президент Венгрия ишбилармонларини Ўзбекистон инвестиция учун энг яхши жой эканига ишонч ҳосил қилишга чақирди

Шавкат Мирзиёев венгриялик ишбилармонларни бугун инвестициялар учун энг яхши жой Ўзбекистон эканига шахсан ишонч ҳосил қилишга таклиф этди. У Ўзбекистон вазирлик ва ташкилотларига венгриялик ҳамкорларга Ўзбекистонда муваффақиятли бизнес юритишда ҳар томонлама кўмаклашиш топширди.

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари музокаралар ўтказди
4 октябр 2022, 18:43

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари ўртасидаги музокараларда Венгрия томони ўзбекистонлик талаба ва докторантлар учун йиллик квотани 170 тагача оширишга қарор қилгани айтилди. Олий ўқув юртлари ректорларининг иккинчи Ўзбекистон-Венгрия форумини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳам таъкидланди.

Фото: Ўзбекистон ва Венгрия президентлари учрашди
4 октябр 2022, 14:47

Фото: Ўзбекистон ва Венгрия президентлари учрашди

Венгрияда расмий ташриф билан бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёевни Будапештда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, давлат раҳбари Қаҳрамонлар майдонидаги хотира устуни пойига гулчамбар қўйди.

«Биз сиз учун биринчи кўприкни барпо қиляпмиз». Азиз Абдуҳакимов хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди
4 октябр 2022, 12:30

«Биз сиз учун биринчи кўприкни барпо қиляпмиз». Азиз Абдуҳакимов хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди

«O'zbekistonlik» фильми тақдимоти доирасида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хориждаги ватандошларга мурожаат қилиб, уларни ҳамкорликка чақирди. «Биз узоқ вақт давомида ўз йўли ва бахтини топишга уринганлардан ранжидик… Лекин Янги Ўзбекистон бошқача фикрлайди ва ҳаёт кечиради», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг