Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов ҳамда раис ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Газета.uz»нинг иккита манбаси хабар берди.

Ишдан бўшатиш билан боғлиқ воқеа сешанба куни президент Администрациясида ўтказилган йиғилишда содир бўлди. Ушбу мажлис президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги маҳаллаларни обод қилиш ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши олдидан бўлиб ўтган.

Умарбек Халилов ушбу лавозимда 2022 йилнинг январидан бери ишлаб келаётганди, у биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш, ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни олиш квоталарини бериш ва бошқа соҳалар учун жавобгар бўлган. Исломбек Боқижонов эса 2020 йилнинг апрелидан бери мазкур лавозимда фаолият юритган ва маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини ҳам назорат қилган.

Қўмита «Газета.uz» сўровига жавобан, «ҳозирги пайтда аниқ бир нарса дея олишмаслигини» маълум қилишди.