Президент фармони билан Россия президенти Владимир Путин орден билан тақдирлади, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга «Олий Даражали Дўстлик» ордени «мамлакатлар халқлари ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини ривожлантиришга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун, қолаверса таваллудининг (7 октябрь) 70 йиллик юбилейи муносабати билан мукофотланди».

«Олий Даражали Дўстлик» ордени билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари, мамлакатлар парламентлари вакиллари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг раҳбарлари, вакиллари ва бошқалар тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Шавкат Мирзиёевни Александр Невский ордени билан мукофотлаганди.