Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 7 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммити тадбирларида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

«Тадбир кун тартибига мувофиқ кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш кўзда тутилган», — дейилади хабарда.