Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 10 октябрь куни мамлакат парламентининг тегишли қўмитаси йиғилишида Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув лойиҳаси, қўшни давлатга қанча ер берилгани ва Қирғизистон нима олгани ҳақида маълумот берди, деб хабар қилди 24.kg.

Унинг сўзларига кўра, икки йиллик музокаралардан сўнг томонлар «тўхтамга келган ва келишувга эришган».

Ҳаммаси бўлиб Қирғизистонга 19 минг га дан зиёд ер ер тегадиган бўлди, Кампиробод (Андижон) сув омбори сувлари ҳудуди — 4485 га ер Ўзбекистонники бўлиб қолади, бироқ уни икки давлат биргаликда бошқаради.

Қамчибек Ташиев, шунингдек, сув омборидаги сув сатҳининг пасайиши туфайли 1200 гектар майдон бўшаганини эслатиб, «Бу бизга ўтмоқда», деди у.

Бундан ташқари, Қирғизистон қуйидаги ҳудудларни олади:

  • Ғавасой — 12949 га;
  • Кок-Серек — 105 гектар;
  • Баястон — 212 га;
  • Унгар-Тоо — 35 га;
  • Оқ-Тош — 100 гектар;
  • Қора-Белек — 25 гектар;
  • Ўш ва Жалолобод вилоятларидаги бошқа ер участкалари (Сузоқ ва Ўзган вилоятларида, тахминан ҳар бири 1000 га).

Шарихон каналининг боши ҳар бир томони учун 19,5 гектарга бўлинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон билан Кампир-Обод сув омборини бошқариш учун 50/50 улушга эга қўшма корхона ташкил этилишини айтган эди.