Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

«Пулково» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко, Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

7 октябрь куни Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг норасмий саммити бўлиб ўтади.