Сиёсат

Янги таҳрирдаги Конституция 1 майдан кучга кирди
1 май 2023, 19:44

Янги таҳрирдаги Конституция 1 майдан кучга кирди

Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири 1 майдан кучга кирди. У 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат бўлади.

Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлиси 3 май куни чақирилади
1 май 2023, 17:37

Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлиси 3 май куни чақирилади

Олий Мажлис Сенатининг қирқинчи ялпи мажлиси 3 май куни чақирилади. Унда тадбиркорларнинг пул маблағлари дахлсизлигини таъминлаш, ходимларни касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш ҳамда Тожикистон билан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш битими тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади.

Ўзбекистон БМТнинг Россия тажовузкорлиги қайд этилган резолюциясига овоз беришда бетараф қолди
1 май 2023, 15:42

Ўзбекистон БМТнинг Россия тажовузкорлиги қайд этилган резолюциясига овоз беришда бетараф қолди

БМТ Бош ассамблеясининг Европа кенгаши билан ҳамкорлиги тўғрисидаги резолюция 122 та овоз билан қабул қилинди, унда Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги тилга олинган. Қозоғистон, Хитой ва Туркия резолюцияни қўллаб-қувватлади, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бетараф қолди.

Референдумда қатнашганларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз берди
1 май 2023, 11:39

Референдумда қатнашганларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, якшанба куни бўлиб ўтган референдумда сайловчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этди, деди МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев. Конституцияга ўзгартириш киритишни ёқлаб сайловчиларнинг 90,21 фоизи овоз берди, 9,35 фоизи қарши чиқди.

МСК референдум урнасига кўплаб қоғозлар қўшилгани акс этган видеога изоҳ берди
1 май 2023, 11:22

МСК референдум урнасига кўплаб қоғозлар қўшилгани акс этган видеога изоҳ берди

Тошкент шаҳридаги 649-референдум участкасидан олинган видеоларда урнага кўплаб қоғозлар қўшилгани эътиборни тортди. Марказий сайлов комиссияси бу муддатидан олдин овоз беришдан олинган бюллетенларни қўшишнинг стандарт тартиби эканини маълум қилди.

Фото: Референдумга борган кексалар, болалар ва келин-куёвлар
1 май 2023, 11:07

Фото: Референдумга борган кексалар, болалар ва келин-куёвлар

Ўзбекистонда 30 апрель куни янги таҳрирдаги Конституцияга овоз бериш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. «Газета.uz» овоз бериш жараёнида қатнашган кексалар, болалар ва келин-куёвлар суратларини жамлади.

Президент овоз берган участкада овозларни санаш жараёни қандай кечди?
1 май 2023, 08:52

Президент овоз берган участкада овозларни санаш жараёни қандай кечди?

Ўзбекистонда 30 апрелда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бўлиб ўтди. 8:00 да очилган референдум участкалари 20:00 га қадар овозларни қабул қилди. «Газета.uz» айрим участкаларда, хусусан, президент Шавкат Мирзиёев овоз берган жойда бюллетенларни санаш жараёнини кузатди. Фото, видео.

Олий таълим вазирлиги талабаларни сайлов ҳуқуқлари бузилгани ҳақида хабар беришга чақирди
30 апрель 2023, 20:58

Олий таълим вазирлиги талабаларни сайлов ҳуқуқлари бузилгани ҳақида хабар беришга чақирди

Олий таълим вазирлиги университетлар маъмуриятлари талабаларни референдумда овоз беришга мажбурлаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Вазирлик талабаларни ҳуқуқлари бузилган тақдирда, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга чақирди.

16 та бюллетенни тўлдирган аёл буни ўзбошимчалик билан амалга оширган — МСК
30 апрель 2023, 20:38

16 та бюллетенни тўлдирган аёл буни ўзбошимчалик билан амалга оширган — МСК

Марказий сайлов комиссияси участка комиссияси аъзоси кетма-кет бир нечта сайлов бюллетенининг «Ҳа» катакчасига белги қўйгани акс этган видеога муносабат билдирди. МСКнинг маълум қилишича, у ўзбошимчалик билан 16 та бюллетенни оила аъзолари номидан тўлдирган. Терговга прокуратура жалб қилинган.

Референдум: Соат 17:00 ҳолатига овоз берганлар улуши 81,39 фоизга етди
30 апрель 2023, 18:38

Референдум: Соат 17:00 ҳолатига овоз берганлар улуши 81,39 фоизга етди

Референдумда овоз берганлар улуши 17:00 ҳолатига 81,39 фоизга етди, дея маълум қилди МСК вакили Баҳром Қўчқоров. У овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатмайдиган қонун бузилиши ҳолатлари борлигини тан олди, айни вақтда қонунбузарликлар ҳақидаги хабарлар орасида ҳақиқатга зидлари ҳам борлигини айтди.

Референдум учун рўйхатга олинган ўзбекистонликларнинг 73,17 фоизи овоз бериб бўлди
30 апрель 2023, 16:26

Референдум учун рўйхатга олинган ўзбекистонликларнинг 73,17 фоизи овоз бериб бўлди

Энг юқори фаоллик Сирдарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида кузатилмоқда — соат 15:00 ҳолатига қарийб 80 фоиз фуқаро овоз бериб бўлди. Владивосток, Токио, Сеул, Квангжуда овоз бериш якунига етди. МСК интернетда берилаётган қонун бузилиши ҳолатлари ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Бош прокуратура референдумдаги қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида хабар беришни сўради
30 апрель 2023, 15:59

Бош прокуратура референдумдаги қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида хабар беришни сўради

Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Шоҳрух Аминов журналистлар ва кузатувчиларни эҳтимолий қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақириб, айнан қандай ҳолатлар қонун бузилиши деб ҳисобланишини эслатиб ўтди.

Ўзбекистонда референдум бўлиб ўтган деб топилди
30 апрель 2023, 14:31

Ўзбекистонда референдум бўлиб ўтган деб топилди

Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири бўйича референдум бўлиб ўтган деб топилди, дея маъулм қилди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров. Соат 13:00 ҳолатига 12 миллиондан ортиқ киши ёки рўйхатга олинган сайловчиларнинг 62,24 фоизи овоз бериб бўлган.

Референдумнинг айрим участкаларида оила аъзолари учун овоз бериш ҳолатлари кузатилмоқда
30 апрель 2023, 11:53

Референдумнинг айрим участкаларида оила аъзолари учун овоз бериш ҳолатлари кузатилмоқда

«Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги референдум участкаларида бир қатор қоида бузилиши ҳолатларини қайд этди. Энг кўп кузатилган ҳолат — оила аъзолари учун овоз беришдир. Шунингдек, журналистлар кузатувчиларнинг суст эканлигига ҳам эътибор қаратган.

Шавкат Мирзиёев референдумда овоз берди
30 апрель 2023, 11:50

Шавкат Мирзиёев референдумда овоз берди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги Конституцияни қабул қилиш бўйича референдумда овоз берди.

Фото: Тошкентдаги референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари
30 апрель 2023, 10:53

Фото: Тошкентдаги референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари

Тошкентдаги бир қатор участкаларда овоз бериш жараёнининг илк соатидаёқ «10−15 фоиз сайловчи овоз бериб бўлди». Айрим референдум участкалари гавжум. Овоз беришга фарзандлари билан келаётганлар кам эмас. «Газета.uz» фоторепортажи.

Фото: Ўзбекистонда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бошланди
30 апрель 2023, 09:12

Фото: Ўзбекистонда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бошланди

Ўзбекистонда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум участкалари очилди. Участка комиссиялари аъзолари кузатувчилар гувоҳлигида овоз бериш қутиларини муҳрлашди. Ўзбекистон мадҳияси янгради ва овоз бериш жараёни очиқ деб эълон қилинди. Жараённи бизнинг фоторепортажларимизда томоша қилинг.

Шавкат Мирзиёев Германияга ташриф буюради
29 апрель 2023, 15:42

Шавкат Мирзиёев Германияга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев 2−3 май кунлари Германияга ташриф буюриб, у ерда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади, шунингдек, мамлакат компаниялари раҳбарлари билан учрашади.

Ўзбекистон Сьерра-Леоне билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
29 апрель 2023, 15:09

Ўзбекистон Сьерра-Леоне билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Сьерра-Леоне Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 143-давлат бўлди.

Илҳом Қиличханов Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди
29 апрель 2023, 13:24

Илҳом Қиличханов Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди

Тошкент вилояти маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳрига Илҳом Қиличханов ҳоким этиб тасдиқланди. Аввалроқ собиқ ҳоким Музаффар Солиев вазифасидан озод этилгани, вазир лавозимида ишлаган вақтидаги ҳолат билан боғлиқ иш бўйича терговга жалб этилган бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг