Айрим референдум участкалари овоз берувчилар билан гавжум, ҳатто навбатлар юзага келганига гувоҳи бўлиш мумкин, бошқаларида эса участка бўйича рўйхатга олинган фуқаролар сони аста-секин ўсиб бормоқда. Айрим участкаларда овоз беришнинг биринчи соатидаёқ фуқароларнинг 10−15 фоизи овоз бериб улгурганди.

Биринчи марта овоз берган ёшларга эсдалик совғалари топширилмоқда. Овоз беришга болалари билан келган фуқаролар ҳам кам эмас — баъзи ҳолларда бюллетенни урнага ташлаш ота-оналар томонидан болаларига ишониб топширилмоқда.

«Газета.uz» мухбирлари айрим участкаларда бир фуқарога биттадан кўп бюллетень берилиши (яъни, унинг оила аъзолари учун ҳам), бир фуқаро бошқалар учун ҳам (масалан, эр ўзи билан бирга келган хотини учун) овоз бериши каби қоидабузарликларга гувоҳи бўлган. Мухбирлар бу ҳақда участка сайлов комиссияси аъзоларини огоҳлантирган.

Тошкентдаги бир қатор сайлов участкаларидаги манзараларни «Газета.uz» фотомухбирлари суратларида томоша қилинг.